Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165

“Тахиатош дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти

акциядорлари диққатига!

2020 йил 3 апрель куни соат 15.00 дан бошлаб “Тахиатош дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти акциядорларининг умумий йиғилиши жамиятнинг мажлислар залида бўлиб ўтади.

Умумий ҳисобот йиғилиши кун тартиби:

1. “Тахиатош дон маҳсулотлари” АЖ кузатув кенгашининг 2019 йилда бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботини эшитиш. 

2. Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича бош ҳисобчи ҳисоботини эшитиш ва 2019 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботлар ҳамда бухгалтерия балансини тасдиқлаш.

3. Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.

4. Жамиятнинг 2019 йил якуни  бўйича жамият ташқи аудит хулосаси ва депозитария хулосасини эшитиш.

5. Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича соф фойда ҳисобварағини тасдиқлаш ва унинг соф фойдасини тақсимлаш.

6. Жамиятнинг 2020 йил учун белгиланган бизнес-режасини тасдиқлаш.

7. Жамият 2020 йил аудиторлик текширув ўтказиш учун аудитор ташкилоти билан шартнома тузиш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш.

8. 2020 йил учун “Тахиатош дон маҳсулотлари” АЖ кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш.

9. 2020 йил учун жамият тафтиш комиссияси аъзоларини қайта сайлаш.

10. 2020 йил учун жамият бошқарув кенгаши раиси ва аъзоларини қайта сайлаш.

11. Жамият кузатув кенгаши раислари ўзаро 1 йилга тузилган меҳнат шартномасини тасдиқлаш.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-қарори талабларига мувофиқ, 2019 йил якуни бўйича бошқарув раисининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг ҳисоботини эшитиш.

13. Корхонада харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, шу жумладан, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек, валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш.

14. Жамият балансида улуши бўлган нон, макарон, қандолат ишлаб чиқариш ва транспорт хизмати кўрсатувчи корхоналардан ташқари, барча турдаги корхоналар ҳамда бўш турган бино ва иншоотларни қонунчиликда белгиланган тартибда сотиш.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"