Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2537
9789
8159

+1630
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
180411
288363
31227

+257136

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 707 833



“Яккабоғ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти

акциядорлари диққатига!

2019 йил 29 июнь куни соат 10.00 да “Яккабоғ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Амир Темур кўчаси, 39-уйда жойлашган жамият маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 9.00 да бошланади.

Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.yakkabogpaxta.uz.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2018 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги жамият бош директорининг ҳисоботини эшитиш.

4. Жамият Кузатув кенгашининг 2018 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.

5. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.

6. Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг 2018 йиллик ҳисоботи ва 2019 йил учун мўлжалланган бизнес режасини тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.

9. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.

10. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

11. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

12. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш (Вазирлар Маҳкамасининг 744-рақамли ва 230-рақамли қарорларига киритилган жамиятларда ушбу масала кун тартибида қолади).

13. 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, шу жумладан, Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

14. Жамиятнинг эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

15. Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.

16. Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги ва “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги низомларни тасдиқлаш.

17. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.

18. Жамиятда 2018 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

19. Жамиятни узоқ муддатга ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.

20. Жамият томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ҳомийлик ва беғараз ёрдамларни тасдиқлаш ҳамда жамият харажатига олиб бориш (жамият томонидан 2018 йилда ҳомийлик ва беғараз ёрдамлар амалга оширилган бўлса, кун тартибига ушбу масала киритилади).

21. Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан, дивидендлардан) қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларига тегишли ёзувларни киритиш (жамиятда 2019 йил 1 июнь ҳолатига даъво муддати ўтган қарздорлик­лар мавжуд бўлса, кун тартибига ушбу масала киритилади).

22. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта–тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 19 сентябрдаги 744-рақамли ҳамда 2019 йил 18 мартдаги 230-рақамли қарорлари ижросини таъминлаш (агар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишда кўриб чиқилган бўлса ушбу масала киритилмайди, мазкур масала Кузатув кенгаши мажлисида маъқулланган бўлса тасдиқлаш учун киритилади) (агар 25-масала акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига киритилса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 19 сентябрдаги 744-рақамли ҳамда 2019 йил 18 мартдаги 230-рақамли қарорларига асосан пахта тозалаш корхонаси (завод) сотилиши белгиланган жамиятлар юқоридаги матнни қолдиради).

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2019 йил 19 июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2019 йил 25 июнь ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат – паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун – нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун – мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Яккабоғ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Амир Темур кўчаси, 39-уй. Электрон почта: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript . Тел.: (75) 582-29-43.

“Яккабоғ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"