Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
882
7230
6826

+404
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
127179
238474
134348

+104126

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 916 039

“Uchqo‘rg‘on-yog‘”акциядорлик жамияти

акциядорлари диққатига!

“Uchqo‘rg‘on-yog‘”акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2018 йил 12 апрелдаги йиғилиш қарорига асосан, 2018 йил 5 май куни соат 12.00 да Наманган вилояти, Учқўрғон шаҳри, Қурбоналиев кўчаси, 2-уй, жамият мажлислар залида жамият акциядорларининг 2017 молия-хўжалик йили якунларига бағишланган навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантирилган санаси – 2018 йил 12 апрель ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси – 2018 йил 1 май.

Акциядорларнинг умумий йиғилишига келган акциядорларни ёки уларни вакилларини рўйхатга олиш соат 11.00 дан 12.00 гача амалга оширилади.

Кун тартиби:

1) Жамиятда 2017 йил корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиниши юзасидан баҳолаш хулосасини тинглаш ва Кузатув кенгашининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.

2) Жамият бошқаруви раисининг 2017 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.

3) Жамият тафтиш комиссиясининг 2017 йил натижалари бўйича ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.

4) “Iqtidor aodit inform” масъулияти чекланган жамияти томонидан жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолиятини миллий аудит стандартларига асосан ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисоботи ва хулосаларини тасдиқлаш тўғрисида.

5) “Konsauditinform” агентлиги масъулияти чекланган жамияти томонидан жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолиятини халқаро аудит стандартларига асосан ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисоботи ва хулосаларини тасдиқлаш тўғрисида.

6) Жамиятнинг 2017 йил учун бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар ҳисоботларини тасдиқлаш тўғрисида.

7) Жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича олган соф фойдани тақсимлаш ва дивидендлар миқдори ҳамда дивидендлар бериш тартибини тасдиқлаш тўғрисида.

8) Жамиятнинг 2018 йилга бизнес-режасини тасдиқлаш тўғрисида.

9) Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.

10) Жамият тафтиш комиссия аъзоларини сайлаш тўғрисида.

11) Жамият бошқаруви раисини сайлаш.

12) Жамият Кузатув кенгаши томонидан жамият бошқаруви аъзолигига тавсия қилинган номзодлар билан меҳнат шартномасини узайтириш уни қайта тузиш ёки бекор қилиш тўғрисида.

13) 2017 йил жамиятда корпоратив бошқаруви тамойилларига риоя қилиниши юзасидан Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси давлат корхонасининг баҳолаш хулосаларини муҳокама қилиш тўғрисида.

14) Жамиятнинг янги таҳрирдаги Устави ва ички Низомларини тасдиқлаш тўғрисида.

Йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишонч­нома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва юридик шахс раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар умумий йиғилишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган материаллари билан “Uchqo‘rg‘on-yog‘” АЖга душанбадан жумагача соат 9.00 дан 16.00 гача ёзма мурожаат этишлари лозим. Тақдим этилиши лозим бўлган материаллар ёзма мурожаат келиб тушган санадан бир кунлик муддатда тақдим этилади.

Мурожаат учун телефонлар: тел./факс (0-369) 462-37-84, (+998 95) 303-88-23.

Жамият Кузатув кенгаши.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"