“Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинатиАЖ

акциядорлари диққатига!

“Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати” АЖ Кузатув кенгашинининг 2019 йил 28 сентябрь кунидаги йиғилиши қарорига биноан жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 19 октябрь куни Самарқанд шаҳри, Маҳмуд Қошғарий кўчаси, 58-манзилда ўтказилишини, йиғилиш соат 10.00 да бошланишини, акциядорларни рўйхатга олиш соат 9.00 да бошланишини маълум қилади.

 

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини

кун тартиби:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Йиғилиш регламентини тасдиқлаш.

3. “Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати” АЖ Бошқарув раисини сайлаш.

4. “Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати” АЖда “Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясининг (20.04.2018 йилдаги 15-баённомаси) қарори билан тасдиқланган  Корпоратив бошқарув кодексининг тавсияларига риоя қилиш мажбуриятини олиш.

5. “Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати” АЖ томонидан  Корпоратив бошқарув кодекси  тавсияларини ўз фаолиятига қабул қилганлиги тўғрисида хабар бериш шаклини 1-иловага мувофиқ тасдиқлаш.

 

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишига шахсни тасдиқловчи ҳужжат, вакиллар эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин: Самарқанд шаҳри, Маҳмуд Қошғарий кўчаси, 58, телефон: 233-07-07.

Жамият Кузатув кенгашининг 2019 йил 28 сентябрь куни ўтказилган йиғилишида қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхатини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Акциядорларга навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар бериш учун акциядорлар реестри ёпилган сана: 2019 йил 28 сентябрь.

Акциядорларни навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорлар реестри ёпиладиган сана: 2019 йил 15 октябрь.

 

Жамият кузатув кенгаши.