Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165

“Sino” aksiyadorlik jamiyati акциядорлари диққатига!

“Sino” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2020 йил 19 октябрь куни соат 10.00 да Самарқанд шаҳри, Спитамен шоҳкўчаси, 270-уй манзили бўйича жойлашган жамият маъмурий биноси мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Жамият кузатув кенгашининг 2019 молиявий йил якунлари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи.

2. Жамият Бош директорининг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар  тўғрисидаги ҳисоботи.

3. Жамиятнинг 2019 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси  ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда фойда ва зарарларини тасдиқлаш.

4. Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолиятини миллий ва ҳалқаро ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари юзасидан аудиторлик ташкилотининг хулосаларини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш.

6. 2019 йил якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш, акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартибини тасдиқлаш.

7. Жамият 2020 йил фаолияти учун кузатув кенгаш аъзоларини сайлаш.

8. Жамият 2020 йил фаолияти учун тафтиш комиссияси таркибини сайлаш.

9. Жамият бош директорини сайлаш.

Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш учун 2020  йил 13 октябрь ҳолатига ва умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун 2020 йил 25 сентябрь ҳолатига акциядорлар реестри шакллантирилади.

Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материал)лар билан жамият биносида танишиб чиқишлари мумкин.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2020 йил 9 октябрь куни соат 9.00 дан 10.00 га қадар давом этади.

Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан, вакиллар ишончнома билан келишлари сўралади.

Мурожаат учун телефон: (0-366) 221-71-13.

Ҳурматли акциядорлар, жамият акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги ахборот ва бошқа маълумотларни жамият акциядорларига сифатли ва тезкор равишда етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ электрон почта орқали амалга оширилишини инобатга олиб, электрон почта манзилингизни (E-mail) тақдим этишингиз лозимлигини маълум қиламиз.

 

Жамият кузатув кенгаши.
 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"