Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165

«Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ акциядорлари диққатига!

«Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари йиллик Умумий йиғилиши 2015 йил 8 сентябрь куни соат 10.00 да Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Ҳаким ат-Термизий кўчаси, 10-уйда жамият мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади. Жамият электрон почта манзили:  Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари йиллик Умумий йиғилишини ўтказилиши ҳақида акциядорларни хабардор қилиш учун реестрини шакллантириш (ёпилиш) санаси 2015 йил 26 август ҳолатига ҳамда акциядорларнинг навбатдан ташқари йиллик Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар учун умумий йиғилишдан уч иш куни олдин акциядорларнинг рўйхати 2015 йил 2 сентябрь куни ҳолатига шакллантирилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Акциядорлар Умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. Йиғилиш саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

3. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ Кузатув кенгашининг 2014 йилда бажарилган ишлари тўғрисида ҳисоботи.

4. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ бош директорининг 2014 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича ва бизнес-режа асосий кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

5. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ бош директорини танлов асосида сайлаш ёки у билан меҳнат шартномасини узайтириш.

6. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖнинг 2014 йил йиллик ҳисоботи (баланс, молиявий натижалар) ни тасдиқлаш.

7. 2015 йил учун жамият ташқи аудиторлик ташкилотини ва аудиторлик хизматлари учун тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини тасдиқлаш.

8. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ 2014 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича соф фойда тақсимотини ва дивиденд миқдорини ҳамда тўлаш тартибини тасдиқлаш.

9. 2010-2014 йиллар якуни бўйича “Ўзбекэнерго” АЖ ва давлат улушига ҳисобланган дивидендларнинг 90 фоизини капиталлаштириш ҳисобига қўшимча акцияларни чиқариш.

10. Жамият кузатув кенгашига қўшимча акциялар чиқариш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш ваколатини бериш.

11. Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари йиллик Умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2015 йил 8 сентябрь куни соат 8.00 дан бошланади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ва овоз бериш учун акциядорларга шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт), акциядор вакилларида қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорларга Умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан жамият маъмурий биносининг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар гуруҳи хонасида танишишлари мумкин. Мурожаат учун тел.: (0-376) 224-12-61.

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 62-моддаси талабларига мувофиқ акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга электрон почта орқали юборилиши белгиланган. Шу муносабат билан ўзингизнинг электрон почта манзилингизни жамиятнинг Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript электрон почтасига тақдим этишингизни сўраймиз.

Жамият Кузатув кенгаши.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"