Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165

“Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ акциядорлари диққатига!

“Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ акциядорларининг йиллик Умумий йиғилиши 2016 йил 23 июнь куни соат 10.00 да Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Ҳаким ат-Термизий кўчаси, 10-уйда жамият мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади. Жамият электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript

Жамият акциядорларининг йиллик Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларни хабардор қилиш учун реестрини шакллантириш (ёпилиш) санаси 2016 йил 30 май ҳолатига ҳамда акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар учун Умумий йиғилишдан уч иш куни олдин акциядорларнинг рўйхати 2016 йил 19 июнь куни ҳолатига шакллантирилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Акциядорлар Умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. Йиғилиш саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

3. “Сурхондарё ҲЭТК” АЖ Кузатув кенгашининг 2015 йилда бажарилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи.

4. “Сурхондарё ҲЭТК” АЖ бош директорининг 2015 йил учун йиллик жамиятни ривожлантириш бизнес-режа асосий кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

5. “Сурхондарё ҲЭТК” АЖ ижроия органи раҳбарлигига хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танловда бош директорни танлов асосида сайлаш.

6. “Сурхондарё ХЭТК” АЖнинг 2015 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича Тафтиш комиссиясининг текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

7. “Сурхондарё ҲЭТК” АЖнинг 2015 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисобварағини тасдиқлаш.

8. “Сурхондарё ҲЭТК” АЖнинг 2015 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш ва дивиденд миқдорини ҳамда тўлаш тартибини тасдиқлаш.

9. “Сурхондарё ҲЭТК” АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

10. “Сурхондарё ҲЭТК” АЖ Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

11. “Сурхондарё ҲЭТК” АЖнинг 2016 йилга жамиятни ривожлантириш бизнес-режасини тасдиқлаш.

12. “Сурхондарё ҲЭТК” АЖнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолияти учун ташқи аудиторини аниқлаш ва аудиторлик хизматлари учун тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини тасдиқлаш.

13. “Сурхондарё ҲЭТК” АЖда Корпоратив бошқарув кодексини жорий этиш.

14. Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини жамият фаолиятига қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабар бериш шаклини тасдиқлаш.

15. Жамиятнинг ички ҳужжатлари (“Ахборот сиёсати тўғрисидаги Низом”, “Дивиденд сиёсати тўғрисидаги Низом”, “Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги Низом” ва “Ички назорат тўғрисидаги Низом”)ни тасдиқлаш.

16. Эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

17. Жамият уставига ва Низомларига ўзгартиш киритиш.

Жамият акциядорларининг йиллик Умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2016 йил 23 июнь куни соат 8.00 дан амалга оширилади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ва овоз бериш учун акциядорларга шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт), акциядор вакилларида қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар Умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан жамият маъмурий биносининг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар гуруҳи хонасида танишишлари мумкин. Мурожаат учун тел.: (0-376) 224-12-06.

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 62-моддаси талабларига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга электрон почта орқали юборилиши белгиланган. Шу муносабат билан ўзингизнинг электрон почта манзилингизни жамиятнинг Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript электрон почтасига тақдим этишингизни сўраймиз.

Жамият Кузатув кенгаши.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"