Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165

«Sharg'unko'mir» AJ акциядорлари диққатига!

«Sharg'unko'mir» AJ акциядорларининг навбатдаги Умумий йиғилиши 2016 йил 30 июнь куни соат 15.00 да Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шарғун шаҳри, А.Икромов кўчаси, 50-уй, жамият мажлислар залида ўтказилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 14.00 дан бошланади. Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестри 2016 йил 17 июнь ҳолатига, йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўладиган акциядорлар реестри 2016 йил 26 июнь ҳолатига шакллантирилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик Умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. Саноқ комиссиясининг сон ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

3. Жамият ижроия органининг 2015 йил якунлари бўйича бизнес режа кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Жамият Кузатув кенгаши раисининг 2015 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2015 йил молиявий-хўжалик фаолиятини аудит текширувидан ўтказиш натижаси бўйича ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш, дивидендлар тўлаш тартиби ва муддатларини белгилаш.

8. Жамиятнинг 2016 йилда ривожлантириш бизнес режасини тасдиқлаш.

9. Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш.

10. Тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш.

11. Жамият Бош директори билан тузилган меҳнат шартномасини узайтириш.

12. Жамият бошқаруви аъзолари билан меҳнат шартномасини узайтириш.

13. Корпоратив бошқарув кодексини жорий этиш.

14. Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилганлиги тўғрисида хабар бериш шаклини тасдиқлаш.

15. Жамиятнинг ички ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида:

– “Шарғункўмир” АЖ акциядорларининг Умумий йиғилиши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

– “Шарғункўмир” АЖ Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

– “Шарғункўмир” АЖ Тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

– “Шарғункўмир” АЖ ижроия органи тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

– Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низом;

– Ички назорат тўғрисидаги низом;

– Ахборот сиёсати тўғрисидаги низом;

– Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом;

– Бошқарув ва назорат органларини рағбатлантириш тўғрисидаги низом;

16. Жамият Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.

17. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Умумий йиғилишда қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шахсни тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар Умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маъломот ва материаллар билан «Sharg'unko'mir» AJда ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10.00 дан 17.00 гача танишиш мумкин.

Маълумот учун телефон: +99891 970-72-27.

Расмий веб-сайт: www.sharguncoal.uz

Электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript

Жамият Кузатув кенгаши.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"