Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165

Сурхондарё вилояти “МТПлар бирлашмаси” акциядорлик жамияти

акциядорлари диққатига!

2016 йил 28 июнь куни Сурхондарё вилояти “МТПлар бирлашмаси” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 11.00 да Термиз шаҳри, М.Қошғарий кўчаси, 42-уй, жамият мажлислар залида ўтказилади, рўйхатга олиш соат 9.00 да бошланади.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720 сонли фармони ижроси юзасидан Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясининг 2015 йил 31 декабридаги 9-сонли баёни билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексини жорий этишни ва жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилганлиги тўғрисида хабар бериш шаклини маъқуллаш тўғрисида.

2. Жамиятда Корпоратив бошқарув кодексини жорий этишни ташкиллаштиришга таёргарлик кўриш мақсадида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган: “Акциядорларнинг Умумий йиғилиши тўғрисида”ги (янги таҳрирда), “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги (янги таҳрирда), “Тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисида”ги (янги таҳрирда), “Ижроия органи тўғрисида”ги (янги таҳрирда), “Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги, “Ички назорат тўғрисида”ги, “Ахборот сиёсати тўғрисида”ги, “Дивиденд сиёсати тўғрисида”ги, “Бошқарув ва назорат органларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Низомлар хамда жамият Уставининг янги таҳририни маъқуллаш ва акциядорлар Умумий йиғилишига тасдиқлаш учун тавсия бериш тўғрисида.

3. Жамиятнинг 2015 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини дастлабки тасдиқлаш тўғрисида.

4. Жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш тартиби, дивидендлар миқдори ва тўлаш бўйича тавсиялар бериш тўғрисида.

5. Жамият акциядорлари томонидан жамият Кузатув кенгаши аъзолигига тавсия этилган номзодларни акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши муҳокамасига киритиш тўғрисида.

6. Жамият бошқаруви раиси билан тузилган меҳнат шартномасини бир йил муддатга узайтириш ва Умумий йиғилиш муҳокамасига киритиш тўғрисида.

7. Жамият бошқаруви аъзолигига номзодларни муҳокама қилиш ва Умумий йиғилиш муҳокамасига киритиш тўғрисида.

8. Жамият Тафтиш комиссияси аъзолигига номзодларни Умумий йиғилиш муҳокамасига киритиш тўғрисида.

9. Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида.

10. Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик Умумий йиғилиши кун тартибини тасдиқлаш тўғрисида.

11. Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш учун акциядорлар реестрини тузиш санасини белгилаш тўғрисида.

12. Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик Умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини тузиш санасини белгилаш тўғрисида.

13. Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби тўғрисида.

14. Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик Умумий йиғилишида овоз бериш бюллетенларининг шакли ва матнини тасдиқлаш тўғрисида.

15. Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик Умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш даврида акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида.

16. Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик Умумий йиғилишининг саноқ комиссиясини тузиш тўғрисида.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – Умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 14.06.2016 йил ҳолатига ва акциядорлар Умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 24.06.2016 йил ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда уларнинг вакиллари белгиланган тартибда ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар навбатдан ташқари йиллик акциядорлар Умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан Сурхондарё вилоят «МТП бирлашмаси» АЖ биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, М.Қошғарий кўчаси, 42-уй, электрон почта: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript , тел.: 223-34-26.

Сурхондарё вилояти “МТПлар бирлашмаси”АЖ Кузатув кенгаши.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"