Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165

“Шўрчи дон маҳсулотлари” АЖ акциядорлари диққатига!

Шўрчи дон маҳсулотлари АЖ акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2017 йил 26 апрель соат 10.00 да жамият мажлислар залида ўтказилади.

Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун қуйидаги масалалар киритилган.

1. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

2. Умумий йиғилиш саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;

3. Жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режанинг бажарилиши юзасидан бошқарув раисининг йиллик ҳисоботини ва ижроия органи томонидан акциядорларнинг ўтган умумий йиғилиши билан ҳозирги йиғилиш орасида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш;

4. Жамиятнинг 2017 йилга мўлжалланган бизнес-режаси ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

5. Жамият кузатув кенгашининг 2016 йил фаолияти бўйича ҳисоботини ва кенгаш томонидан акциядорларнинг ўтган умумий йиғилиши билан ҳозирги йиғилиш орасида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш;

6. Жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш юзасидан тафтиш комиссиясининг ва аудиторлик ташкилотининг хулосаларини тасдиқлаш;

7. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш, дивиденд миқдори, тўлов шакли ва тартиби тўғрисида;

9. Жамият уставига ўзгартириш киритиш тўғрисида;

10. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;

11. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;

12. Жамият бошқарув раиси ва аъзолари билан тузилган шартномаларнинг амал қилиш муддатини бир йилга узайтириш;

13. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2017 йил 12 январдаги 02-11-23-хатининг ижросини таъминлаш мақсадида Шўрчи туманида қуриладиган 1000 тонналик музлатгич, Олтинсой туманида қуриладиган иссиқ нон цехини молиялаштириш;

14. Жамият кузатув кенгашининг 2017 йил 10 январдаги мажлисининг 6-баённомаси билан жамиятнинг 1983 йилда ишга туширилган омухта ем цехини Туркия давлатининг “Erkan makina” компанияси томонидан етказиб бериладиган ускуналари ҳисобига модернизация қилиш бўйича тузиладиган йирик битимни маъқуллаш.

Манзил: Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, Олтин бошоқ даҳаси, 1-уй, жамият мажлислар зали.

Маълумот учун телефон: (0376) 45-78-555.

Кузатув кенгаши.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"