Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165

 


“Самарқандмармар” АЖ

акциядорлари диққатига!

Х А Б А Р Н О М А

“Самарқандмармар” акциядорлик жамияти 2019 йил 26 июнь куни соат 11.00 да жамият акциядорларининг 2018 йил якунлари бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 26 июнь куни соат 10.00 дан бошланади.

Умумий йиғилиш ўтказиладиган манзил: Самарқанд шаҳри, Спитамен шоҳкўчаси, 157-уй.

Кун тартиби:

1. Жамият кузатув кенгашининг 2018 йилдаги фао­лияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи маъқуллансин ва тасдиқлаш масаласи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилсин.

2. Жамият ижроия органининг 2018 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш (бизнес-режаси) бўйича бажарилишини тасдиқлаш масаласи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилсин.

3. Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан аудиторлик ташкилотининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлаш масаласи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилсин.

4. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш масаласи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилсин.

5. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш масаласи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилсин.

6. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш, акциялар бўйича дивиденд­лар миқдори ва уларни тўлаш тартибини белгилаш ва тасдиқлаш масаласи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилсин.

7. Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш юзасидан ўтказилган ваколатли ташкилотнинг Депозитарий “Самарқанд ВАҚТ” МЧЖ ҳисоботини тасдиқлаш масаласи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилсин.

8. Жамиятнинг 2019 йилги фаолияти учун кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш ва уларни рағбатлантириш масаласини кўриб чиқиб тасдиқлаш учун акциядорларнинг умумий йиғилишига киритилсин.

9. Жамиятнинг 2019 йилги фаолияти учун тафтиш комиссияси аъзоларига таклиф қилинган номзодларни сайлаш ва тасдиқлаш масаласи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилсин.

10. Жамиятнинг 2019 йил молиявий фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш, шу жумладан, халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган йиллик молиявий ҳисоботни халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказиш ва тасдиқлаш учун аудиторлик ташкилотлари рўйхатини тасдиқлаш масаласи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилсин.

11. Жамиятнинг 2019 йил учун ижроия органи раҳбари – жамият директорини хорижий менежерлар ҳам иштирок этиш мумкин бўлган танлов асосида сайлаш ва унинг аъзолари билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилишни тасдиқлаш масаласи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилсин.

12. Жамиятнинг 2019 йилга мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш масаласи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилсин.

13. Жамиятга чет эл инвесторларини жалб этиш масаласи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилсин.

14. Жамиятга 5000000000 сўм миқдорида кредит олиш умумий йиғилишга киритилсин.

Маълумот учун телефонлар: 0 (366) 221-78-83, 0 (366) 221-78-84.

Самарқандмармар” АЖ

Кузатув кенгаши мажлиси.

 

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"