“Sharg‘unko‘mir” акциядорлик жамияти

акциядорлари диққатига!

“Sharg‘unko‘mir” АЖ акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2019 йил 28 июнь куни Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шарғун шаҳри, А.Икромов кўчаси, 50-уй, жамият мажлислар залида ўтказилиши белгиланган.

Йиғилиш соат 15.00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 14.00 дан бошланади. Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестри 2019 йил 3 июнь ҳолатига йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўладиган акциядорлар реестри 2019 йил 24 июнь ҳолатига шакллантирилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. Саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

3. Жамият ижроия органининг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Жамият Кузатув кенгаши раисининг 2018 йил молия-­хўжалик фаолияти якунлари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти натижаларини текшириш юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботини ва ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш, дивидендлар тўлаш тартиби ва муддатларини белгилаш.

8. Жамиятнинг 2019 йилга мўлжалланган бизнес режасини тасдиқлаш.

9. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

10. Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

11. Жамият Бош директори билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтириш.

12. Жамият бошқаруви аъзолари билан меҳнат шартномаси муддатини узайтириш.

13. Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.

14. Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги ва “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги низомларини тасдиқлаш.

15. Жамиятнинг янги таҳрирдаги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

16. 2019 йил 15-17-апрель ва 22-24-апрель кунлари кучли ва шиддатли ёмғир ёғиши оқибатида табиий офат, яъни сел келиши натижасида “Шарғункўмир” АЖга етказилган зарарларни кўриб чиқиш.

17. Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолиятини миллий ва халқаро аудитор текширувидан ўтказиш учун аудитор ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

18. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

Умумий йиғилишда қатнашиш ва овоз бериш учун акциядорларда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан “Sharg‘unko‘mir” АЖда ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10.00 дан 17.00 гача танишиш мумкин.

Маълумот учун телефон: (+998 99) 671-72-27.

Расмий веб-сайт: www.sharguncoal.uz.

Электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

Электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

Жамият Кузатув кенгаши.