Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8443
10395
10261

+134
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
148070
308009
43923

+264086

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 825 012

“Жарқўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти

акциядорлари диққатига!

2019 йил 8 июль куни соат 14.00 да “Жарқўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, Толачи кўчаси, 35-уйда жойлашган жамият маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчилари соат 13.00 да рўйхатга олиш бошланади.

Жамиятнинг веб-сайти: www.jarqurgonpaxta.uz.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2018 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги жамият бош директорининг ҳисоботини эшитиш.

4. Жамият Кузатув кенгашининг 2018 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.

5. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.

6. Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг 2018 йиллик ҳисоботини ва 2019 йил учун мўлжалланган бизнес режасини тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича молия-­хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.

9. Жамиятнинг 2017 ва 2018 йиллар якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.

10. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

11. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

12. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

13. 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бў­йича аудиторлик текширувини, шу жумладан, Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

14. Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.

15. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги ва Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш.

16. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фао­лияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.

17. Жамиятда 2018 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

18. Жамият томонидан уруғлик чигит тайёрлашга ихтисослаштирилган масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиш.

19. Жамият томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ҳомийлик ва беғараз ёрдамларни тасдиқлаш ҳамда жамият харажатига олиб бориш.

20. Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларда тегишли ёзувларни киритиш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2019 йил 13 июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2019 йил 2 июль ҳолатига шакл­лантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Жарқўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, Толачи кўчаси, 35-уй. Электрон почта: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript . Тел.: (+998 93) 229-76-19.

 

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"