“Шўрчидонмаҳсулотлари” АЖ

акциядорлари диққатига!

2019 йил 10 август куни “Шўрчидонмаҳсулотлари” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Умумий йиғилиш соат 13.00 да Шўрчи шаҳри, Ун заводи даҳаси, 1-уй, жамият мажлислар залида ўтказилади, рўйхатга олиш соат 12.00 да бошланади.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. “ Сариосиёдон” МЧЖни “Шўрчидонмаҳсулотлари” АЖга қўшиб олиш ҳақида қарор қабул қилиш.

2. “Сариосиёдон” МЧЖни “Шўрчидонмаҳсулотлари” АЖга қўшиб олиш ҳақидаги шартномани тасдиқлаш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана: умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 11.07.2019 йил ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 06.08.2019 йил ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда уларнинг вакиллари белгиланган тартибда ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилиш тўғрисидаги маълумотлар билан “Шўрчидонмаҳсулотлари” АЖ биносида танишишлари мумкин.

Кун тартибидаги 1-масала бўйича ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, акциядорлар ўзларига тегиш­ли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш ушбу акцияларнинг бозор қиймати бўйича амалга оширилади.

Акциядорлар қўшимча маълумот учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, Ун заводи даҳаси, 1-уй. Электрон почта: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript . Тел.: (0-376) 457-85-00, 457-85-55.

Жамият Кузатув кенгаши.