“Сариосиё дон маҳсулотлари” МЧЖ

2019 йил 10 август куни “Сариосиё дон маҳсулотлари” МЧЖ таъсисчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Умумий йиғилиш соат 10.00 да Сариосиё тумани, Нелоба қишлоғи, жамият мажлислар залида ўтказилади, рўйхатга олиш соат 9.00 дан бошланади.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. “Сариосиёдон” МЧЖнинг “Шўрчидонмаҳсулотлари” АЖга қўшиб олиниши ҳақида қарор қабул қилиш.

2. “Сариосиёдон” МЧЖнинг “Шўрчидонмаҳсулотлари” АЖга қўшиб олиниши ҳақидаги шартномани ва мол-мулкини ўтказиб бериш далолатномасини тасдиқлаш.

Жамият таъсисчилари ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда уларнинг вакиллари белгиланган тартибда ишончнома билан келишлари шарт.

Жамият таъсисчилари навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Сариосиё дон маҳсулотлари” МЧЖ биносида танишишлари мумкин.

Жамият таъсисчилари қўшимча маълумот учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Нелоба қишлоғи.

E-mail: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript . Тел/факс: 272-06-40.

Жамият Кузатув кенгаши.