“Сирдарё вино” АЖ акциядорлари диққатига!

2020 йил 12 февралда “Сирдарё вино” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари

умумий йиғилиши бўлиб ўтиши тўғрисида хабар қилади.

 Кузатув кенгашининг қарорига асосан 2020 йил 12 февраль куни соат 11.00 да “Сирдарё вино” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

Эмитентнинг номи, жойлашган манзили: “Сирдарё вино” АЖ, Сирдарё вилояти, Сирдарё шаҳри, Қаҳрамонлар кўчаси, 11-а уй.

Умумий йиғилиш ўтказиш санаси, вақти ва жойи: 2020 йил 12 февраль куни соат 11.00 да жамият мажлислар залида.

 Йиғилиш кун тартиби:

1. “Сирдарё вино” акциядорлик жамиятининг айланма маблағини тўлдириш мақсадида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг Сирдарё минтақавий филиалидан 10 000 000 000 (ўн миллиард) сўм кредит маблағи олиш.

2. “Сирдарё вино” АЖнинг яроқсиз ҳолга келган асосий воситаларини ҳисобдан чиқариш.

3. “Сирдарё вино” АЖ кузатув кенгаши аьзоларини рағбатлантириш тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш.

4. “Сирдарё вино” АЖ кузатув кенгаши аъзолари таркибига ўзгартириш киритиш, О.Фармоновнинг ўрнига М.Б.Ибрагимовнинг номзодини сайлаш.