Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2546
9789
8159

+1630
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
180420
288363
31218

+257145

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 707 842


Х А Б А Р Н О М А

“Матбуот тарқатувчи” акциядорлик компанияси

акциядорлари диққатига!

Сизни, Тошкент шаҳри, Амир Темур 1-тор кўчаси, 2-уйда жойлашган “Матбуот тарқатувчи” акциядорлик компанияси биносида 2019 йил 31 май куни соат 11.00 да бўлиб ўтадиган “Матбуот тарқатувчи” АК акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишига таклиф этамиз.

Кун тартиби:

1. Умумий йиғилиш регламентини белгилаш.

2. Компания Кузатув Кенгашининг 2018 йил фаолияти ҳисоботи.

3. Компания Бош директорининг 2018 йил якуни ҳисоботи.

4. Компаниянинг 2018 йил ҳисоботини, бухгалтерия баланси, фойда ва зарар ҳисоб варағини тасдиқлаш.

5. 2018 йил якуни бўйича Тафтиш комиссияси хулосаси ва аудит хулосасини эшитиш.

6. 2018 йил фаолият якунлари бўйича соф фойдани тақсимлаш.

7. Компания Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш.

8. Компания Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

9. Компания Бош директорини сайлаш.

10. 2019 йилда аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва хизматига тўланадиган пул миқдори чегарасини белгилаш.

11. Компаниянинг 2019 йил Бизнес-режасини тасдиқлаш.

12. Компания Уставига ўзгартиришларни тасдиқлаш.

13. Компания аффилланган шахслари билан келгусида компания томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш тўғрисида.

14. “Matbuot tarqatuvchi” акциядорлик компанияси фаолиятини ривожлантиришга ўзининг самарали ҳиссасини қўшган компания Бош директорини, директорларини, бош ҳисобчини, ходимларини, Кузатув кенгаши аъзоларини ҳамда Тафтиш комиссияси аъзоларини мукофотлаш тўғрисида Низом янги таҳририни тасдиқлаш.

Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2018 йил 27 май куни ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестри асосида тузилади. Акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 31 май куни компания биносининг 1-қаватида соат 10:30 дан амалга оширилади.

Акциядорлар белгиланган ҳисобот ва маълумотлар билан Тошкент шаҳри, Амир Темур 1-тор кўчаси, 2-уй. Компания биносининг 3-қавати, 2-хонасида танишишлари мумкин.

Акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда уларнинг вакилларидан ўрнатилган тартибда нотариал тасдиқланган ишончнома билан келишлари сўралади.

Кузатув Кенгаши.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"