“Agro finans lizing” AЖ

акциядорлари диққатига!

“Agro finans lizing” AЖ маълум қиладики, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 17 декабрь куни соат 11.00 да “Агробанк” АТБ бош офиси биносида бўлиб ўтади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10.00 дан бошланади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Муқимий кўчаси, 43-уй. e-mail: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

 

Йиғилиш кун тартиби:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Йирик битимларни тасдиқлаш.

4. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузиладиган битимларни маъқуллаш.

Йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2019 йил 11 декабрь ҳолатида шакллантирилган акциядорларнинг реестрига асосан тузилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига қатнашиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакиллари эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Ўзгариш ҚФЙ, Дилхуш кўчаси, 1-нотурар уй манзили бўйича “Agro finans lizing” AЖ маъмурият биносида танишишлари мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (95) 177-02-16, (95) 177-10-56.

Жамият Кузатув кенгаши.