“Silk road insurance” АЖ акциядорларнинг

навбатдан ташқари умумий йиғилиши

баённомаси

 

“Silk road insurance” АЖ (кейинги ўринларда “Жамият” деб юритилади)  акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этаётган акциядорлар ва вакилларга тегишли овоз берувчи акциялар сони 16 224 104 дона. Жами овоз берувчи акциялар сони 32 229 500 дона. Йиғилиш кворуми 50,34 фоиз.

Кун тартиби:

1. Саноқ комиссияси таркибини ва акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. Тугатиш комиссияси раисининг қилинган ишлар бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш.

3. Акциядорлар ўртасида пул маблағларини ва сотилмаган мол-мулкларни тақсимлаш.

Қарор қилди:

Йиғилиш кун тартибидаги 1-масала.

Жамият акциядорлари умумий йиғилишининг саноқ комиссияси қуйидаги таркибда тасдиқлансин:

1. А.Сайфуллаев – Давлат активларини бошқариш агентлиги бош мутахассиси, саноқ комиссияси раиси.

2. Ю.Буланова – Давлат активларини бошқариш агентлиги мутахассиси, саноқ комиссияси аъзоси.

3. У.Шарапов – Давлат активларини бошқариш агентлиги бош мутахассиси, саноқ комиссияси аъзоси.

Жамият акциядорлари умумий йиғилиши котиблигига Ж.Синдаров – Давлат активларини бошқариш агентлиги бош мутахассиси сайлансин.

Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши кун тартибидаги масалалар бўйича
10 дақиқагача, музокарага чиқувчилар учун 5 дақиқа вақт ажратиш орқали йиғилиш регламенти тасдиқлансин.

Йиғилиш кун тартибидаги 2-масала.

Тугатиш комиссияси раисининг қилинган ишлар бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

Кун тартибидаги 3-масала.

“Silk road insurance” АЖ тугатиш комиссияси жамиятнинг сотилмаган мол-мулкларини қайта баҳолашдан ўтказиш учун баҳоловчи ташкилотни танлаш бўйича белгиланган тартибда танлов ўтказиш ҳамда танлов ғолиби билан шартномалар расмийлаштирилишини таъминласин.

“Silk road insurance” АЖни тугатиш муддати 2020 йил 30 мартга қадар узайтирилсин.