“Ўзагросервис” акциядорлик

жамияти акциядорлари диққатига!

“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2020 йил 20 февраль куни соат 11.00 да Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4-а уйда жойлашган жамият маъмурий биносида ўтказилади.

Жамиятнинг электрон почта манзили: e-mail Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript

Веб-сайт: www. uzagroservis.uz

 Йиғилиш кун тартиби:

1. “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Саноқ комиссиясини тасдиқлаш.

2. “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. Жамият Устав капиталини жойлашган акциялар ҳисобига ошириш.

4. “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти устав капитали (фонди)даги давлат улушини камайтириш.

5. “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти устав капитали (фонди)нинг янги миқдорини тасдиқлаш.

6. “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятининг Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантириш агентлигида рўйхатга олинган акциялар чиқарилувига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матнини тасдиқлаш.

7. “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятининг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.

 Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати (реестри)ни шакллантириш 2020 йил 14 февраль кунига белгиланди.

Акциядорлар умумий йиғилишга ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак.

Йиғилиш бўйича қўшимча ахборот, унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари билан танишиш учун Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4-а уйга ёки ушбу телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин: (71) 244-62-72, (97) 444-63-27, (91) 780-06-07.

 Кузатув кенгаши.