Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3639
9310
10132

-822
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
12949
305829
181223

+124606

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 889 678

Акциядорлик тижорат “Алоқабанк” акциядорлари диққатига!

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий

йиғилишини чақириш тўғрисида

 Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уйда жойлашган “Алоқабанк” АТБ биносининг мажлислар залида 2020 йил 10 март куни соат 9.00 да бўлиб ўтадиган “Алоқабанк” АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишига таклиф этамиз.

Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

1. “Алоқабанк” АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. “Алоқабанк” АТБнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.

3. “Акциядорлик тижорат “Алоқабанк” акциядорлари умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Акциядорлик тижорат “Алоқабанк” кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Акциядорлик тижорат “Алоқабанк” Бошқаруви тўғрисида”ги, “Акциядорлик тижорат “Алоқабанк” миноритар акциядорлари қўмитасининг фаолияти тартиби тўғрисида”ги ҳамда “Банк кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар тўғрисида”ги низомларни (янги таҳрирда) тасдиқлаш.

4. “Алоқабанк” АТБ томонидан “Умидсиз” актив сифатида таснифланиб, банк балансининг “Кўзда тутилмаган ҳолатлар” ҳисобварақларига ўтказилган қарздорликларни ҳисобдан чиқариш.

“Алоқабанк” АТБ Кенгашининг 2020 йил 4 февралдаги йиғилиши қарорига асосан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2020 йил 4 март куни ҳолатига ҳамда умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун акциядорлар рўйхати 2020 йил 14 февраль куни ҳолатига тузилди.

Банк акциядорларини ва мажлис қатнашчиларини рўйхатга олиш 2020 йил 10 март куни соат 8.00 дан 8.50 гача давом этади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда уларнинг вакилларидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари сўралади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар билан Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уйда жойлашган “Алоқабанк” АТБда танишишингиз мумкин.

Банкнинг электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

Маълумот учун телефонлар: (71) 232-83-67, (71) 233-58-25.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"