Ҳурматли акциядорлар!

ХИИ Yangiyol yog-moy АЖ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига таклиф этади!

ХИИ “Yangiyo’l yog’-moy” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 21.10.2019 йил соат 10.00 да Янгийўл шаҳри, Самарқанд кўчаси, 352-уйда ўтказилади.

Кун тартиби: 

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 сентябрдаги 724-“Янгийўл тумани кичик саноат зонаси ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Янгийўл шаҳри ҳокимлиги балансига бериладиган ХИИ “Yangiyo’l yog’ moy” АЖ бино-иншоотларини аниқлаш ва ер майдони чегараларини белгилаш.

4. ХИИ “Yangiyo’l yog’-moy” АЖ бино-иншоотлари ва ер майдонини кейинчалик вужудга келадиган бюджет олдидаги қарздорлик ҳисобига қоплаш шарти билан Янгийўл шаҳри ҳокимлиги балансига қолдиқ (баланс) қийматда бериш билан боғлиқ йирик битимни маъқуллаш.

5. ХИИ “Yangiyo’l yog’-moy” АЖнинг “Anhor Company” МЧЖдаги 27.52 фоиз улушининг бозор қиймати бўйича сотишга қарорни қабул қилиш.

6. ХИИ “Yangiyo’l yog’-moy” уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.

7. ХИИ “Yangiyo’l yog’-moy” АЖ акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги, кузатув кенгаши тўғрисидаги ва ижроия органи тўғрисидаги низомларни янги таҳрирда тасдиқлаш.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати жорий йилнинг 16 октябрь ҳолатига тузилади.

Йиғилишда кўриладиган масалалар бўйича акциядорларга тақдим этиладиган материаллар билан танишиш ёки маълумот олиш учун қуйидаги манзил/электрон почта манзили ёки телефон рақамларига мурожаат этишингиз мумкин: Янгийўл шаҳри, Самарқанд кўчаси, 352-уй.

E-mail: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript , yym.uz.

Тел.: (70) 602-61-35.

Йиғилишда қатнашадиган акциядорлар ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан, ишончли вакиллар эса ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.