Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4641
9644
9763

-119
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
255067
244934
0

+244934

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 207 157


 

“Урганчкорммаш” акциядорлик жамияти

акциядорлар диққатига!

“Урганчкорммаш” акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 28 июнь куни соат 11.00 да Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Хонқа кўчаси, 26-уйда жамият акциядорларининг 2018 йил молия-хўжалик фаолиятининг якунларига бағишланган умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

2. Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

3. Жамият Кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш.

4. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича аудитор ташкилотнинг аудит хулосасини кўриб чиқиш.

5. Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш ва 2018 йил якуни бўйича йиллик дивидендларни тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш.

6. Жамият Кузатув кенгаши, ижроия органи ва тафтиш комиссияси аъзоларига 2018 йил фаолияти учун тўланадиган рағбатлантириш ва ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш миқдорини белгилаш.

7. Жамиятнинг 2019 йил учун бизнес режасини тасдиқлаш.

8. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

9. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

10.  Жамият ижроия органини сайлаш.

11. Жамиятнинг 2019 йилдаги молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

12. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият тамонидан кундалик хўжалик фао­лияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик Умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.

13. Жамият ишлаб чикаришини ривожлантиришга жорий йилда узок муддатли 10 млрд. сўм ва 1 млн. АҚШ доллари кредит ҳамда қисқа муддатли 5 млрд. сўм қарз олишга ижроия органига рухсат бериш.

14. Жамият қошида масъулияти чекланган жамият шаклидаги умумий овқатланиш корхонасини ташкил қилиш.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларга хабар бериш учун реестрни шакллантириш санаси: 2019 йил 7 июнь ҳолатига белгиланди. 

Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2019 йил 24 июнь ҳолатига тузилади.

Йиғилиш қатнашчилари паспорт, юридик шахс раҳбарининг лавозимга тайинлаш тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжати, вакилнинг ўрнатилган тартибда нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Маълумот учун телефонлар: (0-362) 227-44-06, 227-43-85.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"