Навоий вилояти, Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 12 февралдаги 4-2102-1901/27-иши бўйича банкротлик иши қўзғатилган “Avangard” (СТИР 200011226) ширкат хўжалигига нисбатан банкротликнинг кузатув таомили жорий қилинган, муваққат бошқарувчи этиб суд бошқарувчиси Рўзиев Сайфулла Файзуллаевич тайинланган. Ишни судда кўриш Зарафшон туманлараро иқтисодий суди биносида 2019 йил 26 март куни соат 14.30 да белгиланган.

“Avangard” (СТИР 200011226) ширкат хўжалигига нисбатан кредиторлар талабларини билдириш учун ушбу хабар чоп этилган кундан бошлаб 30 кун муддат ўрнатилган.

Кредиторларнинг 1-йиғилиши 2019 йил 18 март куни соат 14.00 да Учқудуқ тумани Давлат солиқ инспекцияси биносида бўлиб ўтади.

Мурожаат учун: тел.: (91) 336-99-86, (90) 739-04-70.