Навоий вилояти Кармана туманлараро иқтисодий судининг 13.01.2020 йилдаги 4-2101-1903/3870-ҳал қилув қарори билан Навоий шаҳрида жойлашган “Kontinent-N yog‘-moy” (СТИР 204266333) масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб, 1-тоифали (Аттестат АА №00010) суд бошқарувчи Эргашев Мамадиёр тайинланган.

Кредиторлар талаблари эълон чиққан кундан бошлаб 1 (бир) ой давомида Навоий шаҳри, Садриддин Айний кўчаси, 27-уйда қабул қилинади.

Кредиторларнинг биринчи умумий йиғилиши 2020 йил 24 февраль куни соат 14.00 да Навоий шаҳри, Садриддин Айний кўчаси, 27-уй, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси мажлислар залида бўлиб ўтади (йиғилишда ишончнома, тегишли ҳужжатлар ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан қатнашишлари мумкин) ва унда тугатиш бошқарувчисининг ҳисоботи, тугатиш режаси, кредиторлар талаблари реестрини тасдиқлаш ва бошқа масалалар кўрилади.

Мурожаат учун тел.: (97) 366-78-38, (91) 336-99-86.