Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165

“Zamin avto spektor” МЧЖ

энг яхши таклифлар бўйича

очиқ танлов савдога таклиф этади!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2018 йилдаги ПҚ-3751-қарори ва “Jizzax agroservis МТП” МЧЖнинг 28.01.2020 йилдаги 12/01-021-буюртманомасига асосан мазкур жамият тасарруфида бўлган Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Дўстлик МФЙ, Дўстлик кўчасида жойлашган бошланғич баҳоси – 2 171 855 450 сўм бўлган “Ғаллорол  агросервис МТП”нинг 100 фоиз улуши 2020 йил 2 март куни соат 15.00 да бўлиб ўтадидиган танлов савдога қўйилмоқда.

Танловда республика резидентлари (якка тартибдаги ва юридик шахс сифатида фаолият юритувчи тадбиркорлар ва ишбилармонлар) ёки норезидентлар (чет эллик тадбиркор ёки уларнинг вакиллари) иштирок этиши.

Танлов савдо иштирокчиси ўз бизнес режасида қуйидагиларни ёритиш зарур:

“G‘allaorol MTP agroservis” МЧЖнинг асосий фаолияти (механизация ва сервис хизмат кўрсатиш) турини уч йил ичида ўзгартирмасдан, узлуксиз самарали ишлашини таъминлаш;

– мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш ва кенгайтириш;

“G‘allaorol MTP agroservis” МЧЖни мавжуд ишлаб чиқариш потенциалини модернизация қилиш, замонавий дастгоҳ (станоклар ва ускуналар сотиб олиш ҳисобига сервис хизматлари турини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш;

– жамиятдаги бўш майдонлар, бино ва иншоотларда тадбиркорликни бошқа фаолиятларини йўлга қўйиш бўйича аниқ таклифлар, инвестиция киритиш бўйича таклифлар, натижада барпо қилинадиган қўшимча иш ўринлари;

“G‘allaorol MTP agroservis” МЧЖнинг 100 фоиз улушининг бошланғич бозор баҳоси  2 171 855 450 сўмдан кам бўлмаган миқдорда энг юқори сотиб олиш қийматини таклиф қилиш;

– 10 фоиз закалат пулидан ташқари сотиб олиш қийматининг қолган қисми тўловини энг қисқа муддатда тўлаш бўйича таклиф киритиш;

“G‘allaorol MTP agroservis” МЧЖ ишчи-ходимларининг иш ҳақидан бўлган қарздорликларини биринчи навбатда сўндириш бўйича таклифлари;

– иштирокчининг бошқа таклифлари ва уларнинг самарадорлиги бўйича таклиф киритиш.

Танлов ғолибига 10 кун муддат ичида олди-сотди шартномани имзолаш, олди-сотди шартномани имзолангандан сўнг,  закалат пулидан ташқари сотиб олиш қийматининг қолган қисми тўловини узоғи билан 1 ой муддат ичида тўлаш мажбурияти юклатилади.

Талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш билдиришнома матбуотда эълон қилинган кундан бошланади ва 2020 йил 2 март куни соат 12.00 да тўхтатилади.

Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдо ташкилотчисига шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки нусхада тақдим этади:

– юридик шахслар – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

– жисмоний шахслар – паспорт нусхаси (якка тадбиркор сифатида фаолият юритаётган жисмоний шахслар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси), ваколатли вакил қатнашган тақдирда шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

– танлов ташкилотчисига закалат тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатидан нусха;

– бизнес-режа, танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифлари муҳрланган сурғучланган конвертда  икки нусхада.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси, агар талабгор юридик шахс бўлса унинг муҳри ва ваколатли шахснинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Талабгорларнинг конвертлари Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Лаврентов 3-уйда “Jizzax agroservis МТП” МЧЖ биносида 2020 йил 2 март куни соат 15.00 да очилади ва таклифи энг яхши деб эътироф этилган талабгор ғолиб деб топилади.

Юқоридаги улуш 2020 йил 2 мартдаги танловда сотилмаган тақдирда, такрорий танлов савдо 2020 йилнинг 16 ва 30 март кунлари соат 15.00 да бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий танловда иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш 2020 йилнинг 16 ва 30 март кунлари  соат 12.00 да тўхтатилади.

Ушбу улуши сотилаётган “G‘allaorol MTP agroservis” МЧЖ билан яқиндан танишиш истагида бўлган талабгорлар унинг юқорида кўрсатиб ўтилган манзилига бориб, сотувчининг вакили иштирокида кўришлари мумкин.

Талабгорлар танлов савдога қўйилган улуш бошланғич баҳосининг 10 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги закалат пулини ва қўшимча кўрсатилган хизматлар учун туловлар “Ипотека-банк” АТИБ Кўксарой филиалидаги МФО 00262, СТИР 304619063, 20208000900724516001 ҳ/р.га тўлашлари шарт.

Танлов ҳужжатларини олиш ва буюртманомаларни тақдим этиш учун савдо ташкилотчисининг манзили: Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов кўчаси, 14-уй.

Тел.: (+998 93) 304-43-95. Гувоҳнома: 3029.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"