Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932

“Capital realtor group” МЧЖ очиқ аукцион савдога таклиф этади!

“Capital realtor group” МЧЖ Қорақалпоғистон филиалига Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг 2018 йил 8 июнь кунги 112-П-буйруғи ва Нукус тумани ҳокимининг 2018 йил 2 июнь кунги 852/6-қарорига ва 2018 йил 22 май кунги 1173-01-хатига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган, ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус туманидан 22 (йигирма икки) дона ер участкалари аукцион савдога қўйилмоқда:

Нукус тумани, Тақиркўл ОФЙ, Дарбент аҳоли пункитидан турар жой қуриш учун ажратилган, ҳар бирининг майдони 400 кв.м. бўлган 3, 5, 7, 9, 11, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29-ер участкалари. Ҳар бирининг бошланғич нархи – 13 160 сўм.

Аукцион савдо 2018 йил 19 июль куни соат 12.00 да Нукус тумани, Акмангит посёлкаси, Дарсан кўчасида жойлашган мусиқа мактаби мажлислар залида ўтказилади. Савдода қатнашиш учун буюртмаларни қабул қилиш 2018 йил 18 июль куни соат 18.00 да тўхтатилади.

Мазкур ер участкалари 2018 йил 19 июль кунги аукцион савдода сотилмаган тақдирда, уларни сотиш юзасидан ўтказиладиган такрорий аукцион савдо 2018 йил 20 август ва 20 сентябрь кунлари соат 12.00 да юқорида қайд қилинган манзилда ўтказилишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий савдода қатнашиш учун аризаларни қабул қилиш 2018 йил 17 август ва 19 сентябрь кунлари соат 18.00 да тўхтатилади.

Аукцион савдода қатнашиш учун иштирокчилардан аризаларни қабул қилиш, мазкур хабарнома чоп этилган кундан бошлаб Нукус шаҳри, Амир Темур кўчаси, 122-уйда соат 10.00 да 16.00 гача қабул қилинади. Тушлик 13.00 дан 14.00 гача.

Аукцион савдода қатнашиш учун талабгорлар савдо тошкилотчиси билан тузиладиган закалат пули тўғрисидаги келишувга асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич нархининг 100 фоизи миқдоридан кам бўлмаган закалат пулини ҳамда ихтиёрий равишда кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўловларни “Capital realtor group” МЧЖ Қорақалпоғистон филиалининг “Капиталбанк” АТБ Нукус филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: № 20208000904927571009, МФО 01038, СТИР 207126662.

Савдо ғолибига савдо ўтказилган кундан бошлаб 20 кунлик муддат мобайнида олди-сотди шартномасини имзолаш мажбурияти юклатилади.

Аукцион савдода қатнашиш учун талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдо ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукцион савдода қатнашишга буюртманомани тақдим этади:

– Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – паспорт нусхаси;

– хорижий давлат юридик шахслари – уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, таъсисчилар рўйхати ва уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси;

– хорижий давлат фуқаролари – чет давлат миллий ёки дипломатик паспорти;

– Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар – яшаш гувоҳномаси нусхаси;

– аукцион савдо ўтказилиши тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат пулини тўлаганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Мурожаат учун телефон: (+998 61) 222-83-41. www.realtgroup.uz       Лицензия:RR-0017.

Хизматлар лицензияланган.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"