“Best Realtor” МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали

қуйидагиларни маълум қилади!

“Тўрткўлдонмаҳсулот” МЧЖнинг 30.01.2020 йилдаги 81-хатига асосан, Тўрткўл тумани, Замондош кўчасида жойлашган, умумий бошланғич баҳоси – 172 818 000 сўм бўлган омборхона биноси тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан сотувга қўйилмоқда.

Сотувга қўйилган мулклар билан сотувчи вакили иштирокида жойига чиқиб танишиш мумкин.

Мулкларни харид қилиш учун акцепт аризаларни қабул қилиш 2020 йил 1 февралдан бошланади. Мулк сотилмаган тақдирда акцепт аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2020 йилнинг 31 декабрь куни соат 18.00.

Акцепт аризасида кўрсатилган шартлар сотувчининг офертаси шартларига мувофиқ келган тақдирда олди-сотди шартномаси имзоланади.

Савдо ташкилотчиси жойлашган ва акцепт аризалар қабул қилинадиган манзил: Нукус шаҳри, Амир Темур кўчаси, 122-уй. Телефон: (61) 222-88-80. Расмий сайтимиз: www.emulk.uz, электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript . Лицензия: RR-0225.