Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4052
10395
10261

+134
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
143680
308009
48313

+259696

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 820 622

“Universal komfort rieltor servis”

масъулияти чекланган жамияти мулкнинг бошланғич баҳоси ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога таклиф этади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 443-қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 13 декабрь куни соат 11.00 да Қарши шаҳри, Амир Темур кўчаси, 3-уй, “Universal komfort rieltor servis” МЧЖ офиси биносида ташкил қилинаётган очиқ аукцион савдога “Гиссарнефтгаз” МЧЖ ҚКнинг 2019 йил 25 ноябрдаги 01/19-1414–Ж буюртма хатига асосан, жамиятга қарашли бўлган қуйидаги кўчмас мулк объектлари арзонлаштирилган ҳолда такроран савдога қўйилмоқда:

1. “Гиссарнефтгаз” МЧЖ ҚКга тегишли Қашқадарё вилояти, Китоб туманида жойлашган  ёрдамчи хўжалик: қурилиш билан банд майдони 1187,26 м2 ва кўп йиллик дарахтлар 14,6 гектар, бошланғич баҳоси – 4 263 840 492 сўм.

2. “Гиссарнефтгаз” МЧЖ ҚКга тегишли Ғузор тумани, Янгикент ҚФЙ ҳудудида жойлашган  молхона биноси: умумий майдони 1,04 гектар, шу жумладан, қурилиш билан банд ер майдони 1201,42 м2, бошланғич баҳоси629 207 289 сўм.

3. “Гиссарнефтгаз” МЧЖ ҚКга тегишли Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, Нурафшон ҚФЙда жойлашган ПХК-2 биноси: қурилиш билан банд майдони 712,78 м2, бошланғич баҳоси430 459 832 сўм.

4. “Гиссарнефтгаз” МЧЖ ҚКга тегишли Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, Янгикент ҚФЙда жойлашган, Биомарказ бино-иншоотлари: қурилиш билан банд майдони 657,5 м2, бошланғич баҳоси354 888 811 сўм.

5. “Гиссарнефтгаз” МЧЖ ҚКга тегишли Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, Нурафшон ҚФЙда жойлашган  дала шийпони: қурилиш билан банд майдони 139,4 м2, бошланғич баҳоси63 678 364 сўм.

6. “Гиссарнефтгаз” МЧЖ ҚКга тегишли Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, Нурафшон ҚФЙда жойлашган  дала шийпони биноси: қурилиш билан банд майдони 151,3 м2, бошланғич баҳоси72 951 492 сўм.

Аукцион савдода қатнашиш учун аризалар эълон чиққан кундан бошлаб ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) соат 9.00 дан 17.00 гача Қарши шаҳри, Амир Темир кўчаси, 3-уй, “Universal komfort rieltor servis” МЧЖ офиси биносида қабул қилинади ва аризалар қабул қилиш 2019 йил 12 декабрь куни соат 17.00 да тўхтатилади (13.00 дан 14.00 гача тушлик).

Савдо ғолибига савдо ўтказилган кундан бошлаб 10 (ўн) кунлик муддат ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини имзолаш ва сотувчи томонидан белгиланган 3 (уч) ой муддатда тўловни тўлиқ амалга ошириш мажбурияти юклатилади.

Талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан, кўчмас мулк бошланғич нархининг 10 (ўн) фоизидан кам бўлмаган миқдоридаги закалат пулини “Universal komfort rieltor servis” МЧЖнинг “Ҳамкорбанк” АТБ Қарши филиалидаги МФО 01031, СТИР 303373626, ОКОНХ 83300, 20208000200477477001 ҳисоб рақамига тўлашлари ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари шарт:

– аукцион савдода қатнашиш учун ариза, закалат пули тўғрисидаги келишувнинг нусхаси ва закалат пули  тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг асл нусхаси;

– жисмоний шахслар – фуқаролик паспорт нусхаси, юридик шахслар эса давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома ва низом нусхаси;

– агар савдода ишончли вакил иштирок этса белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончноманинг асл нусхаси.

Савдога қўйилган мулкларни сотиб олиш истагида бўлган талабгорлар сотувчи ва ташкилотчи вакиллари иштирокида бевосита жойига бориб танишишлари мумкин.

Мурожаат учун манзил: Қарши шаҳри, Амир Темир кўчаси, 3-уй.

Мўлжал: Қарши шаҳри, Амир Темур кўчаси, Қарши-3 алоқа бўлими биноси.

Телефонлар: (+998 94) 337-58-36, (+998 91) 227-58-36.

Жамият веб сайти: www.rieltorserv.zn.uz.

Электрон почта манзил: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

Лицензия: 0235.

Хизматлар лицензияланган.
 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"