Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5752
7751
8025

-274
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
159772
284189
56040

+228149

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 252 048

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан,

чет эл инвесторлари диққатига!

“Surxondaryo mulk markazi” МЧЖ такрорий очиқ танлов савдога таклиф этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳамда “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти тизимидаги  “Surxondaryo Agroservis МТP” МЧЖнинг “Қумқўрғон Агросервис МТП 2017” МЧЖ устав жамғармасидаги улуши бўйича “Surxondaryo mulk markazi” МЧЖ такрорий очиқ танлов савдога таклиф этади.

“Surxondaryo Agroservis МТP” МЧЖ Кузатув кенгашининг 20.09.2019 йилдаги 03-мажлис баёнига ва  “Surxondaryo Agroservis МТP” МЧЖнинг  02.10.2019 йилдаги 1/1-604-буюртманомасига асосан бозор баҳосидан тўртинчи маротаба яна 10 фоизга пасайтирилган бошланғич нархда очиқ танлов савдога:

1. Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, “Оқжар” ҚФЙ, Боғаро МФЙда жойлашган,  бошланғич нархи – 4 291 241 759 сўм бўлган, “Қумқўрғон Агросервис МТП 2017” МЧЖнинг 100 фоиз улуши қўйилмоқда.

Балансда сақловчи: “Surxondaryo Agroservis МТP” МЧЖ.

Фаолияти-ихтисослиги: қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига механизация  ва сервис хизмати кўрсатиш.

Танлов таклифлари тақдим этилган конвертларни очиш ва танлов савдони ўтказиш 2019 йил 31 октябрь куни соат 11.00 да Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг мажлислар залида бошланади. Танлов таклифларини қабул қилиш муддати 2019 йил 30 октябрь куни соат 18.00 да тўхтатилади. Таклифлар тушмаган ёки танлов ўтказилмаган тақдирда такрорий танлов савдо 2019 йил  15 ноябрь, 3 ва 20 декабрь кунлари соат 11.00 да ўтказилади, такрорий савдога танлов таклифларини қабул қилиш бир иш кун олдин соат 18.00 да тўхтатилади.

Таклифларни очиш вақтида танловда ўрнатилган тартибда қатнашаётган иштирокчилар ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирок этишлари мумкин.

Танлов савдонинг асосий шартлари:

1. Танловда Республика резидентлари (якка тартибдаги ва юридик шахс сифатида фаолият юритувчи тадбиркорлар ва ишбилармонлар) ёки норезидентлари (чет эллик тадбиркорлар ёки уларнинг  вакиллари) иштирок этишлари мумкин.

2. Танлов савдода иштирок этувчи талабгорлар томонидан улушнинг бошланғич баҳосининг 5 (беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини танловда эълон қилинган ҳисоб рақамга тушириши керак.

3. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига очиқ танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

– юридик шахслар учун – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

– жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

4. Танлов иштирокчиси  ўз бизнес режасида қуйидагиларни ёритиши зарур:

– машина-трактор паркини асосий фаолияти (механизация ва сервис хизмати кўрсатиш) турини икки йил ичида ўзгартирмасдан, узлуксиз самарали ишлашини таъминлаш;

–  мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш ва кенгайтириш;

– машина-трактор паркини мавжуд ишлаб чиқариш потенциалини модернизация қилиш, замонавий дастгоҳ (станок)лар  ва ускуналар сотиб олиш ҳисобига сервис хизматлари турини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, жами киритиладиган инвестиция бўйича таклиф;

– жамиятдаги бўш ер майдонлари, мавжуд бино ва иншоотларда тадбиркорликни бошқа фаолиятини йўлга қўйиш бўйича аниқ таклифлар, қўшимча инвестиция киритиш бўйича таклифлар, натижада барпо қилинадиган қўшимча иш ўринлари;

– улушнинг бошланғич баҳосидан кам бўлмаган миқдорда энг юқори сотиб олиш қийматини таклиф қилиш;

–  сотиб олиш қийматини энг қисқа муддатда тўлаш бўйича таклифлар;

– машина-трактор парки ишчи-хизматчиларининг иш  ҳақидан бўлган қарздорликни биринчи навбатда сўндириш бўйича таклифлар;

–  иштирокчининг бошқа таклифлари ва уларнинг самарадорлиги.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Танлов савдо  натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб савдо ғолибига 10 банк иши кун муддатда жамиятнинг ягона иштирокчиси “Surxondaryo Agroservis МТП” МЧЖ ва “O’zagroservis” АЖ билан уч томонлама олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади.

Талабгорлар улушнинг бошланғич нархининг 5 (беш) фоиздан кам бўлмаган миқдорда олдиндан   закалат пулини (ариза буюртманома топширилгунига қадар) Савдо ташкилотчиси “Surxondaryo mulk markazi” МЧЖнинг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим: “Траст банк” ХАБ Термиз филиалидаги ҳисоб рақами: 20208000904941294001, МФО 01063, СТИР 302125729.

Танлов савдоси ва танлов ҳужжатларини тўлдириш билан боғлиқ бўлган барча масалалар бўйича мурожаат учун манзил: Термиз шаҳри, Баркамол авлод  кўчаси, 19-уй. Тел.: (76) 223-15-82. Веб сайт: www.rmm.uz. Электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript . Гувоҳнома: 972.

 

Савдоларга марҳамат қилинг!

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"