Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7273
12749
14169

-1420
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
174650
276658
48693

+227965

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 543 584

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эл инвесторлари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳамда “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти тизимидаги “Тошкент агросервис МТП” МЧЖнинг “Туман агросервис МТП” МЧЖлари устав жамғармаларидаги улушлари бўйича “Respublika mulk markazi” МЧЖ пойтахт филиали очиқ танлов савдога таклиф этади

1. Очиқ танлов савдога “Тошкент агросервис МТП” МЧЖнинг 2019 йил 3 июлдаги 239-такрорий буюртманомасига асосан Toшкент вилояти, Оҳангарон тумани, Қорахитой ҚФЙ, Ёнариқ МФЙда жойлашган “Оҳангарон агросервис МТП” МЧЖнинг устав фондидаги 100 фоиз улуши арзонлаштирилган нархда такроран қўйилмоқда.

Балансда сақловчи: “Тошкент агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти.

Фаолияти-ихтисослиги: қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига механизация ва сервис хизмати кўрсатиш. Бошланғич баҳоси – 4 380 823 200 сўм.

2. Очиқ танлов савдога “Тошкент агросервис МТП” МЧЖнинг 2019 йил 3 июлдаги 240-такрорий буюртманомасига асосан:

Toшкент вилояти, Паркент тумани, Истиқбол МФЙ, Кесканжар кўчасида жойлашган “Паркент агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятининг устав фондидаги 100 фоиз улуши арзонлаштирилган нархда такроран қўйилмоқда.

Балансда сақловчи: “Тошкент агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти.

Фаолияти-ихтисослиги: қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига механизация ва сервис хизмати кўрсатиш. Бошланғич баҳоси – 2 829 586 400 сўм.

Танлов савдосининг асосий шартлари:

1. Танловда республика резидентлари (якка тартибдаги ва юридик шахс сифатида фаолият юритувчи тадбиркор ва ишбилармонлар) ёки норезидентлари (чет эллик тадбиркорлар ёки уларнинг вакиллари) иштирок этишлари мумкин.

2. Танлов савдода иштирок этувчи талабгорлар томонидан улуш бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда заклат пулини танловда эълон қилинган ҳисоб рақамига тушириши керак.

3. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига очиқ танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

– юридик шахслар учун – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

– жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда.

4. Танлов иштирокчиси ўз бизнес режасида қуйидагиларни ёритиши зарур:

– машина-трактор паркининг асосий фаолияти (механизация ва сервис хизмати кўрсатиш) турини икки йил ичида ўзгартирмасдан, узлуксиз самарали ишлашини таъминлаш, хизматлар рўйхатини кенгайтириш, жумладан, юк ва енгил автотранспорт воситаларига ҳамда техниканинг бошқа турларига сервис хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш;

– мавжуд ишчи ўринларини сақлаб қолиш ва кенгайтириш;

– машина-трактор паркини мавжуд ишлаб чиқариш потенциалини модеринизация қилиш, замонавий дастгоҳ (станок)лар ва ускуналар сотиб олиш ҳисобига сервис хизматлари турини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, жами киритиладиган инвестиция бўйича таклиф;

– жамиятдаги бўш ер майдонлари, мавжуд бино ва иншоотларда тадбиркорликнинг бошқа фаолиятини йўлга қўйиш бўйича аниқ таклифлар, қўшимча инвестиция киритиш бўйича таклифлар, натижада барпо қилинадиган қўшимча иш ўринлари;

– улушнинг бошланғич бозор баҳосидан кам бўлмаган миқдорда энг юқори сотиб олиш қийматини таклиф қилиш;

– сотиб олиш қийматини энг қисқа муддатда тўлаш бўйича таклифлар;

– машина-трактор парки ишчи-хизматчиларининг иш ҳақидан бўлган қарздорликни биринчи навбатда сўндириш бўйича таклифлар;

– иштирокчининг бошқа таклифлари ва уларнинг самарадорлиги.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Танлов таклифлари тақдим этилган конвертларни очиш ва танлов савдони ўтказиш 2019 йил 23 июль Тошкент вақти билан соат 11.00 да Тошкент вилояти ҳокимлигининг мажлислар залида бошланади. Таклифларни очиш вақтида танлов ўрнатилган тартибда қатнашаётган иштирокчиларни ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирок этишлари мумкин.

Танлов таклифларини қабул қилиш муддати 2019 йил 19 июль куни соат 18.00 да тўхтатилади (таклифлар тушмаган тақдирда, танлов савдолари 2019 йилнинг 6, 20 август ва 4 сентябрь кунлари соат 11.00 да такроран ўтказилади, такрорий савдоларга танлов таклифларини қабул қилиш бир кун олдин соат 18.00 да тўхтатилади).

Танлов савдо натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 10 банк иш кунидан кечикмай сотувчи билан олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар улуш бошланғич нархининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан закалат пулини (ариза буюртманома топширилгунига қадар) савдо ташкилотчиси “Respublika mulk markazi” МЧЖ пойтахт филиалининг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим: “Даврбанк” ХАТБ Яккасарой филиалидаги ҳисоб рақами: 2020 8000 0005 7145 2002, МФО 01069, СТИР 200933850.

Танлов савдо ва танлов ҳужжатларини тўлдириш билан боғлиқ бўлган барча масалалар бўйича мурожаат учун манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, 1-Қорақамиш кўчаси, 1-а уй.

Маълумотлар учун телефонлар: (0-371) 227-91-82, веб-сайт: www.rmm.uz. Электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript . Гувоҳнома: 001580.

Савдоларга марҳамат қилинг!

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"