Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6262
12749
14169

-1420
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
173639
276658
49704

+226954

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 542 573

“Деҳқонобод калий заводи” АЖ

устав капиталидаги 51 фоиз ва ундан ортиқ акцияларни

салоҳиятли инвесторларнинг энг яхши таклифларини танлаш йўли билан

сотиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-“Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Деҳқонобод калий заводи” АЖ устав капиталининг 51 фоиз ва ундан ортиқ миқдоридаги акциялар қўшимча чиқарилувини сотилиши назарда тутилган.

Давлат мулкини сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан (2019 йил 30 сентябрь, №02/1-1328) “Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг акцияларини сотиш шартларига, “Ernst & Young Advisory” МЧЖ инвестиция маслаҳатчиси иштирокида салоҳиятли инвесторларнинг энг яхши таклифларини танлаш йўли билан қўшимча акцияларни қуйидаги тартиб ва шартларда сотишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилган:

Салоҳиятли инвесторларнинг энг яхши таклифларини танлаш йўли билан сотиш тартиби қуйидаги механизмни назарда тутади:

1-босқич:

Келишилган узун рўйхатдаги потенциал инвесторларга тизерни (объект ҳақида қисқа ахборот маълумотнома) тарқатиш (тадбир амалга оширилмоқда).

2-босқич:

Қизиқиш билдирган салоҳиятли инвесторлар билан махфийлик тўғрисидаги шартномани (МШ) имзолаш. Қисқа рўйхатни белгилаш, МШни имзолаш якуни бўйича инвесторларга Ахборот меморандуми ва Тартиб хатини тақдим этиш. Инвесторлар томонидан Мажбурий бўлмаган таклифлар тақдим этилиши (тадбир амалга оширилмоқда).

Инвесторлар томонидан тақдим этилган Мажбурий бўлмаган таклифларни таҳлил қилиш, келишиш ва энг жозибадорини танлаш. Мажбурий бўлмаган таклифлар таҳлили натижаси бўйича танланган салоҳиятли инвесторларга фойдаланиш ҳуқуқини берган ҳолда Виртуал маълумотлар хонасини (ВМХ) тайёрлаш ва очиш.

Сотилаётган объектни салоҳиятли инвесторлар томонидан комплекс текширувидан ўтказиш (дью-дилидженс). Инвестицион маслаҳатчи томонидан комплекс текширувни мувофиқлаштириш. Ўтказилган комплекс текширувлар натижалари бўйича инвесторлар томонидан Мажбурий таклифларни тақдим этиш.

Инвесторларнинг энг яхши Мажбурий таклифини таҳлил қилиш ва танлаш. Инвесторлар билан кейинги музокараларни олиб бориш. Танланган энг яхши таклифни Давлат мулкини сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. Юридик хужжатларни тайёрлаш (Олди-сотди шартномаси ва бошқа зарур бўлган келишувлар).

Аниқ инвесторга ёпиқ обуна орқали жойлаштириладиган жамиятнинг қўшимча акцияларини чиқариш (эмиссия қилиш).

Танланган инвестор билан юридик ҳужжатларни келишиш. Юридик ҳужжатларни имзолаш ва битимни ёпиш.

Сотиш шартлари:

– корхонанинг асосий фаолият турини сақлаб қолиш;

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.04.2019 йилдаги ПҚ-4265-қарорига мувофиқ гранулаланган хлорли калий йилига – 180 минг тоннагача, калий сульфати ва калий тузларининг бошқа турларини йилига – 120 минг тоннагача ишлаб чиқаришни ташкил этиш, юк ташувчи осма йўл ва ташқи электр таъминоти линиялари қурилишини якунлаш бўйича инвестицион мажбуриятларини инвестор томонидан кабул қилиш (инвестицион мажбуриятларини бажариш муддатлари 2019-2023 йй.);

– “Деҳқонобод калий заводи” АЖ акцияларини сотилишидан жалб қилинган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси олдидаги жамиятнинг кредитларини сўндиришга йўнналтирилади;

– янги иш ўринларини яратиш шаклидаги ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш.

Шу билан бирга, харидорларни аниқлашда энг катта сотиб олиш тўловларини ҳамда инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларини таклиф этган инвесторга афзаллик берилади.

Сизни қизиқтирган саволлар бўйича қўйидаги манзилларга мурожаат этишингиз мумкин: “Ўзкимёсаноат” АЖ, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 38. Тел.: (+99878) 140-74-02. Веб сайт: www.uzkimyosanoat.uz, электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

Сотувчининг инвестицион маслаҳатчиси: “Ernst & Young Advisory” МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳкўчаси 75, “Иконель” бизнес маркази. Тел.: (+99878) 140-64-10, Веб сайт: www.ey.com/uz/en/home, электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"