Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8739
8921
10497

-1576
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
221609
278393
0

+278393

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 506 596

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

Auto auction centre МЧЖ

2020 йил 5, 19 февраль, 4, 18 март кунлари тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали ташкил этиладиган такрорий савдога таклиф этади!

 

Савдога, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 334-уйда жойлашган, “NBU invest group” МЧЖнинг “Funny kids world” МЧЖнинг Устав фондидаги  84,38 фоиз улуши қўйилади. Бошланғич баҳоси – 6 305 771 117 сўм.

Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали сотиш шартлари:

1. Савдо ғолиби улуш сотилиш баҳосининг 5 фоизи миқдоридан кам бўлмаган маблағни савдо ўтказилгандан сўнг бўнак пули сифатида, қолган қисмини олди-сотди шартномасида белгиланган муддатда сотувчининг ҳисоб рақамига тўлаши шарт.

2. Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали сотилаётган улуш бўйича сотиб олиш учун тўловлар бирйўла ёки сотиб олиш суммасининг қолдиғига фоизлар ҳисобланмасдан бўлиб-бўлиб, шунингдек, сотиб олиш учун тўловлар тўлиқ тўлангунга қадар объектни ўзгага бериш ва учинчи шахсларга гаровга (ипотекага) қўйиш ҳуқуқисиз (сотувчи – “NBU invest group” МЧЖ бундан мустасно) тўланади.

Сотиб олиш учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш муддати 5 (беш) йилдан ошмаслиги лозим.

3. Ҳужжатларни расмийлаштиришда зарур бўладиган давлат божи, гаров таъминотини таъминлаш билан боғлиқ барча харажатлар (шу жумладан, нотариал тасдиқлаш, объектни баҳолаш ва суғурталаш билан боғлиқ харажатлар), савдо ташкилотчисига тўланадиган комиссион тўловлар, савдо ташкилотчисининг савдони ташкиллаштириш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлари ҳамда юзага келадиган бошқа харажатлар харидор маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

4. Тўғридан-тўғри музокаралар орқали сотишда иштирок этиш учун талабгор мажбуриятлар бажарилишининг таъминланиши сифатида улуш бошланғич қийматининг 5 (беш) фоизи миқдорида закалат тўлаши лозим. Бунда ғолиб томонидан тўланган закалат пули шартнома суммасига киритилади.

Савдода иштирок этиш учун талабгор қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

– юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома, устав нусхаси, шунингдек, савдода иштирок этиш учун ваколатли вакил номига, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

– жисмоний шахслар учун – паспорт (истиқомат гувоҳномаси) нусхаси, савдода ваколатли вакил қатнашган тақдирда эса, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда, қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

– эълонда кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат пули ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси.

– икки нусхадаги ёпиқ конвертларга солинган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган талабгор таклифлари:

–  сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати, бизнес режа. Бунда, тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгор имзоси ва муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Савдода иштирок этиш учун, талабгорлар томонидан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали сотилаётган улуш бошланғич нархининг 5 (беш) фоизи миқдоридаги закалат пулини “Auto auction centre” МЧЖнинг “Ипак йўли банк” АТБ Миробод тумани филиалидаги МФО 00425, СТИР 302071274, 2020 8000 704 929 318 001 ҳисоб рақамига тўлашлари лозим.

Талабгорлардан юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни ҳамда буюртманомаларни қабул қилиш, расмий иш кунларида мазкур эълон чиққан кундан бошланади ва савдо ўтказиш бошланишидан камида уч соат олдин тўхтатилади.

Ушбу банк улуши сотилаётган корхона билан яқиндан танишиш истагида бўлган талабгорлар, унинг юқорида кўрсатиб ўтилган манзилига бориб танишишлари мумкин.

Савдога тақдим этилган таклифларни ўрганиб чиқиш, белгиланган савдо кунлари соат 11.00 да бошланади ва Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Я.Гулямов кўчаси, 95-уй,
8-қават, 4-хонада бўлиб ўтади.

Мурожаат учун манзил ва алоқа воситалари: сотувчи (банк) – Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 101-уй, телефон: (71) 233-00-77, факс: (71) 233-01-57.

Савдо ташкилотчиси: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Авлиё Ота кўчаси, 13-уй, телефон: (71) 252-55-10, электрон почта: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

Гувоҳнома: 005357.
 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"