Ҳурматли акциядорлар

Андижон шаҳри, Бобур шоҳкўчаси, 85-уй манзили бўйича жойлашган (электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript , веб-сайт: www.hamkorbank.uz) Чет эл капитали иштирокидаги “Hamkorbank” акциядорлик тижорат банки 2018 йил 18 сентябрь куни соат 14.00 да Тошкент шаҳри, Муқуимий кўчаси, 44-“а” уйда жойлашган “Hamkorbank” АТБ биносида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 13.00 да бошланади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилиш учун акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2018 йил 5 сентябрь.

Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган Акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2018 йил 12 сентябрь.

Кун тартиби:

1. Эълон қилинган акциялар миқдорини белгилаш.

2. Банкнинг чиқариб жойлаштирилган акцияларини майдалаш.

3. Банкнинг устав капиталини ошириш, банк уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, банкнинг устав капиталини ошириш билан боғлиқ эълон қилинган акциялар миқдорини камайтириш масалаларда банк Кенгашига ваколат бериш.

4. Банк уставига ўзгартиришлар киритиш.

5. Банкнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан устав капиталини ошириш учун маблағ ажратиш.

6. Банк Кенгаши аъзоларининг янги таркибини сайлаш.

7. Банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

Акциядор – юридик шахс акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этишни бошқа шахсга ишониш ҳуқуқига эга. Бунда акциядор вакили рўйхатдан ўтиш вақтида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномани тақдим этиши шарт.

Акциядор – жисмоний шахс паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатга, унинг вакили эса шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда нотариал тасдиқланган ишончномага эга бўлиши шарт.

“Hamkorbank” АТБ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёрланган ахборот материаллари билан банкнинг Бош офиси орқали танишиш мумкин. Телефон: (0-374) 298-04-33.