Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3261
7144
7763

-619
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
165536
254685
79780

+174905

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 715 922

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

“Toshkent universal auktsion savdo” МЧЖ

2018 йил 13, 15, 20, 22 февраль кунлари бошланғич нархи босқичма-босқич ўсиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога таклиф этади!

Очиқ аукционга Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 101-уйда жойлашган, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг қуйидаги хўжалик жамияти устав фондидаги 100 фоиз банк улуши қўйилмоқда:

Т/р
Хўжалик жамияти номи
Хўжалик жамияти
Аукционга қўйилаётган улушнинг бошланғич баҳоси
манзили
асосий фаолият йўналиши
сўм
АҚШ доллари
1.
“Xorazm palace” МЧЖ
Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Ал Беруний кўчаси, 2-уй
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
33 611 625 000,0
7 983 095,23

Очиқ аукцион шартлари.

Аукцион ғолиби улуш сотилиш баҳосининг 15 фоизи миқдоридан кам бўлмаган маблағни аукцион ўтказилганидан сўнг бўнак пули сифатида, қолган қисмини олди-сотди шартномасида белгиланган муддатда сотувчининг ҳисоб рақамига тўлаши шарт.

Савдо объекти, хўжалик жамияти фаолиятини тиклаш мақсадида киритилган маблағлар харидор томонидан белгиланган муддатларда тўлаб берилиши шарти билан сотилади.

Аукционда сотилаётган объект бўйича сотиб олиш учун тўловлар бир йўла ёки сотиб олиш суммасининг қолдиғига фоиз­лар ҳисобланмасдан бўлиб-бўлиб, шунингдек, сотиб олиш учун тўловлар тўлиқ тўлангунга қадар объектни ўзгага бериш ва учинчи шахсларга гаровга (ипотекага) қўйиш ҳуқуқисиз (сотувчи – Ўзмиллийбанк бундан мустасно) тўланади.

Сотиб олиш учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш муддати 7 (етти) йилдан ошмаслиги лозим.

Ҳужжатларни расмийлаштиришда зарур бўладиган давлат божи, гаров таъминотини таъминлаш билан боғлиқ барча харажатлар (шу жумладан, нотариал тасдиқлаш, объектни баҳолаш ва суғурталаш билан боғлиқ харажатлар), аукцион ташкилотчисига тўланадиган комиссион тўловлар, аукцион ташкилотчисининг аукционни ташкиллаштириш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлари ҳамда юзага келадиган бошқа харажатлар харидор маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Аукционда иштирок этиш учун талабгор қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

– юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома, устав нусхаси, шунингдек, савдода иштирок этиш учун ваколатли вакил номига, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

– жисмоний шахслар учун – паспорт (истиқомат гувоҳномаси) нусхаси, аукционда ваколатли вакил қатнашган тақдирда эса, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда, қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

– аукцион тўғрисида эълонда кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси.

Аукционда иштирок этиш истагидаги талабгорлар, аукционга қўйилаётган – Ўзмиллийбанкнинг “Xorazm palace” МЧЖдаги 100 фоиз улуши бошланғич нархининг 5 (беш) фоизи миқдоридаги закалат пулини, аукцион ташкилотчиси – “Toshkent universal auktsion savdo” МЧЖнинг “Ипотека-банк” АТИБ Шайхонтоҳур филиалидаги МФО 00425, СТИР 302071274, 20208000704929318001 ҳисоб рақамига тўлашлари лозим. Бунда ғолиб томонидан тўланган закалат пули шартнома суммасига киритилади.

Аукционда иштирок этиш учун буюртманомаларни қабул қилиш, расмий иш кунларида мазкур эълон чиққан кундан бош­ланади ва аукцион ўтказиш бошланишидан камида уч соат олдин тўхтатилади.

Ушбу банк улуши сотилаётган корхона билан яқиндан танишиш истагида бўлган талабгорлар, унинг юқорида кўрсатиб ўтилган манзилига бориб танишишлари мумкин.

Очиқ аукцион белгиланган савдо кунлари соат 11.00 да бошланади ва Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 16-“а” уй, 3-қават, 307-хона (Мажлислар зали) манзилида бўлиб ўтади.

Мурожаат учун манзиллар ва алоқа воситалари: Сотувчи (Банк): Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 101-уй; Телефон: (0-371) 234-11-22, 234-15-60.; Телефакс: (0–371) 234-43-31.

Аукцион ташкилотчиси: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 16-“а” уй, 4-қават, 401-хона; Телефон: (0–371) 233-02-49; Телефакс: (0–371) 233-23-40, Электрон почта: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript . Гувоҳнома: 005357.

Хизматлар лицензияланган.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"