elektron-tizim_120ЯИДХПнинг янги талқинида Манзил-тергов бюросидан маълумотнома олиш хизмати ишга тушди.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «Тошкент шаҳри бўйича манзил-маълумотларини бериш» хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳозирда хизмат тест режимида ишлаб, ундан фақатгина пойтахт аҳолиси — жисмоний шахслар фойдаланиши мумкин. Мазкур хизмат бўйича Тошкент ИИББ Манзил-тергов бюроси ижрочи ҳисобланади.

Хизматдан ЯИДХПнинг рўйхатдан ўтган фойдаланувчилари фойдаланишлари мумкин. Хизмат электрон ариза юборилгандан сўнг беш иш кунида бепул тақдим этилади.