Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная Все новости Узбекистана Қорақалпоғистонда илк бор кластер усулида пахта етиштириш йўлга қўйилади

paxta_120_2Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида жорий йилда пахта кластер усулида етиштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 25 январдаги "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-табдирлари тўғрисида"ги қарори асосида туманда "Boston Klaster" масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди. Лойиҳа кўламида жорий йил 11 минг 40 гектар майдонга чигит экилиб, ҳар гектардан ўртача 22 центнердан, жами 24 минг 241 тонна маҳсулот олиш режалаштирилмоқда.

– "Boston Klaster" МЧЖ пахтачиликка ихтисослашган 380 фермер хўжалиги билан контрактация шартномаларини тузади, – дейди Элликқалъа тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари Олимбой Сейтимбетов. – Пахтачиликда Қорақалпоғистон Республикасида биринчи марта жорий этилаётган янги усул фермерларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Қарорга мувофиқ "Boston Klaster" МЧЖ фермер хўжаликларига ер, сув ва бошқа ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланиш, олинадиган ҳосилдорликни ошириш, етиштирилган пахтани ўз вақтида йиғиб олишга кўмаклашади. Шунингдек, уни қайта ишлаб, юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайди. Фермер хўжаликларига лизинг асосида техникалар олиш, минерал ўғитлар, уруғ-чигит материаллари, пахтани кимёвий ва биологик усулда ҳимоя қилиш ва бошқа моддий ресурсларни етказиб беради. Сотиб олинадиган пахтанинг нархи фермер хўжаликларининг рентабеллилиги ҳисобга олиниб, агротехник чоралар асосида шакллантириладиган харажатлардан келиб чиққан ҳолда шартнома асосида белгиланади ва у шу нархдан паст бўлмаслиги керак.

– Мазкур янги усулнинг жорий этилиши фермер хўжаликларида пахта ҳосилдорлигини оширишга хизмат қилади, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси Уралбай Қалхонов. – Фермер хўжаликлари энди аввалгидек фақат етиштирган пахта хом ашёсидан эмас, балки унинг қайта ишланиб, тайёр маҳсулот бўлиб чиққанигача бўлган даромаддан тегишли улушини олади. Бу фермер хўжаликларининг иқтисодий пойдеворини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Анвар Насирлаев.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"