Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
902
5739
5529

+210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
60655
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 522 380
Главная Все новости Узбекистана Мурожаатларнинг аксарияти коммунал хизматлар соҳасига тегишли экани айтилди

murojaat_120_2Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ўтган йили жами 6 минг 602 мурожаат келиб тушган. Уларни ўрганиб чиқиш натижасида истеъмолчилар фойдасига 2,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди. Мурожаатларнинг аксарияти коммунал хизматлар соҳасига тегишли бўлиб, уларда тўлов билан боғлиқ муаммоли вазиятлар, кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, қўшимча ҳақ ҳисоблаш каби ҳолатлар баён этилган.

Анжуманда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 2017 йилдаги фаолияти якунлари ва 2018 йилги вазифаларига тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, федерация марказий аппарати ва унинг таркибидаги ҳудудий бирлашмалар, туман (шаҳар) жамиятлари раҳбарияти йил давомида жойларга чиқиб, одамлар билан мулоқот ўтказди. 231 нафар эҳтиёжманд фуқаро ҳолидан хабар олиниб, уларга 54 миллион сўмдан зиёд моддий ёрдам кўрсатилди.

2017 йил давомида федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларига 14 минг 127 мурожаат келиб тушган. Уларнинг 12 минг 976 таси ижобий ҳал этилди. Натижада истеъмолчилар фойдасига 4 миллиард сўмдан ортиқ етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Анжуманда халқаро ҳамкорлик борасида олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам сўз борди. Жумладан, ўтган йил бошида федерация Consumers International – Халқаро истеъмолчилар ташкилотига аъзо бўлиш учун барча ҳужжатларни тайёрлаб тақдим этгани маълум қилинди.

Нурилло Насриев.

ЎзА.
 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"