Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6414
7972
8165

-193
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
201881
286969
11151

+275818

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 440 940
Главная Все новости Узбекистана Долзарб масалалар таҳлилий ўрганилди

oliy-majlis_120Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил қилган “Ташқи сиёсат ва дипломатия соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш” мавзусидаги давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг масъул ходимлари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия ҳамда Тошкент давлат юридик университетлари олимлари иштирок этди.

Ўзбекистоннинг самарали ташқи сиёсатида парламентнинг алоҳида ўрни бор.

– Кейинги йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан халқаро муносабатларга оид 14 та қонун тайёрланиб, қабул қилингани мамлакатимизнинг ташқи сиёсат соҳасидаги ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда, –дейди Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси ўринбосари Феруза Эшматова. – Жумладан, “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг Консуллик устави (янги таҳрирда), “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенциясини ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир. 2018 йилда Ҳиндистон, Беларусь, Польша, Озарбайжон, АҚШ, Болгария каби мамлакатлар билан бевосита парламент дўстлик гуруҳлари тузилди. Бу саъй-ҳаракатлар Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан парламентлараро ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Мутахассислар Ўзбекистонда юз бераётган демократик жараёнлар, амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳақида хорижий мамлакатларнинг парламент аъзолари орқали халқаро ҳамжамият хабардор қилиб келинаётганини қайд этди.

Давра суҳбатида қўмита ва тегишли вазирликлар билан бирга ишлаб чиқилаётган “Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмати тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар билдирилди.

 

* * *

 

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси Президентимизнинг 2018 йил 18 майдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганиш натижалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Республика ҳудудларида мавжуд бўлган барча чиқиндиларни йиғиш майдончалари хатловдан ўтказилиб, тўпланган маълумотлар асосида тегишли жадваллар шакллантирилган. Қўмитанинг расмий веб-сайтида яратилган махсус портал маълумотлар базасига шаҳар ва туманларга бириктирилган 408 нафар инспекторга тегишли маълумотлар киритилган. Шунингдек, фуқаролар томонидан жамоатчилик назоратини олиб бориш ҳамда ҳудудларда аниқланган ноқонуний чиқиндихоналар тўғрисида хабар бериш ёки шикоятлар, фото ва видео материалларни юборишга мўлжалланган “Chiqindi nazorati” боти ишлаб чиқилиб, портал маълумотлар базаси билан боғланган.

Аммо қарор ижросини Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари мисолида ўрганишлар ушбу ҳудудларда полимер плёнкали пакет ишлаб чиқарувчиларнинг ҳаққоний реестри юритилмаганлигини кўрсатди.

Фарғона вилоятида аҳоли билан 2019 йил 1 январдан бошлаб оммавий шартнома тизимига ўтилганини инобатга олиб, бугунги кунда техникаларнинг ташиш қуввати бўйича 846 мингдан зиёд аҳоли қамраб олинган. Жами аҳолиси 3,7 миллиондан зиёдни ташкил этувчи мазкур вилоятда “Тоза ҳудуд” ДУК ҳамда санитар тозалаш корхоналари томонидан 1 миллион 261,7 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатилмоқда. Бу кўрсаткич вилоятнинг жами аҳолисига нисбатан 34 фоизни ташкил этади, холос. Мазкур ҳолат чиқинди ташиш техникаларининг етишмаслиги билан изоҳланган.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг ҳамда Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари раҳбарларининг мазкур ахборот юзасидан маълумотлари тингланди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган тадбирда Президент қарори ижросини самарали таъминлаш бўйича бир қатор таклифлар билдирилди.

Абдулазиз Мусаев.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"