Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4641
9644
9763

-119
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
255067
244934
0

+244934

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 207 157
Главная Все новости Узбекистана Эндиликда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари суғурталанади

sugurta_120“Ўзагросуғурта” ҳамда “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятлари ўртасида етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини суғурталаш юзасидан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Президентимизнинг 2018 йил 4 январдаги “Қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланиш даражасини янада ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ушбу меморандумдан кўзланган мақсад қишлоқ хўжалигида агротехника ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига кўрсатилаётган механизациялаштирилган хизматлар даражаси ва сифатини оширишдир. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги корхоналарини замонавий техникалар билан таъминланиш, бу борада суғурта тизимидан самарали фойдаланиш кўзда тутилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, “Ўзагросуғурта” АЖ фаолиятининг асосий йўналиши сифатида деҳқон-фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга кенг кўламли суғурта хизматларини кўрсатиш белгиланган. 
Ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган янги қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олувчилари ва машина-трактор паркларини, шунингдек, пахтачиликка ихтисослаштирилган тўқимачилик кластерлари тизимли қўллаб-қувватланади. Қишлоқ хўжалигига жалб этилган корхоналар ва ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси паркини янгилаш механизмларини бугунги кун талабларига мослаштиришга хизмат қилади.

А.Мусаев.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"