Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7048
9028
8126

+902
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
145593
280665
73743

+206922

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 953 680
Главная Все новости Узбекистана Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими ташкил этилди

murojaat_120Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида 12 та штат бирлигидан иборат Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими ташкил этилди.

Республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони қабул (2019 йил 4 июнь, ПФ-5738) қилинди. Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Фармонга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида 12 та штат бирлигидан иборат Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими ташкил этилди.

Бўлим фаолияти Бош вазир томонидан мувофиқлаштирилади.

Бўлим Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарлари, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ва Сурхондарё вилоятининг Шарғун шаҳарчасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни самарали ҳал этилишини таъминлайди.

Шунингдек, шаҳарлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, шаҳарларни ишлаб чиқаришга жалб этилмаган резерв ва имкониятларини тўлиқ ишга солиш, шаҳарларда аҳоли даромадлари ўсишини таъминлаш каби вазифалар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Шаҳарларни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати йиғилишларида кўриб чиқилади.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"