Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6454
7972
8165

-193
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
201921
286969
11111

+275858

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 440 980
Главная Все новости Узбекистана Андижондаги маҳалла кутубхоналари 42 мингдан ортиқ китоблар билан таъминланди

kitob_120Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусда белгиланган вазифалар ижроси, хусусан, ташаббуснинг тўртинчи йўналиши – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича Андижон вилоятида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Айни пайтда вилоятда 917 та ахборот-кутубхона муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг умумий китоб фонди 4 миллион 447 минг нусхани ташкил этади. Ушбу китоблар вилоятнинг 3 миллион 77 минг нафардан зиёд аҳолисига тақсимланадиган бўлса, ҳар бир кишига 1,4 тадан китоб тўғри келади.

Ташаббус доирасидаги вазифаларни амалга ошириш баробарида, вилоятдаги ахборот-кутубхона муассасалари китоб фондининг 5 миллион 585 минг нусхага етказилиши, келгусида 1 миллион 200 минг донага яқин янги китоблар харид қилиниши кўзда тутилган.

Кутубхоналар китоб фондини кўпайтириш борасида “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан” шиори остида вилоятдаги 2 минг нафардан зиёд раҳбарлар томонидан ўзлари таҳсил олган мактабларга турли мавзудаги 60 мингдан ортиқ китоблар тақдим этилди. Шунингдек, таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари китоб фондини бойитиш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 250 миллион сўм бўлган 10 минг дона ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари бўлган китоблар харид қилиниб, умумтаълим мактабларига етказиб берилди.

– Аҳоли ва ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида аҳоли гавжум бўлган 512 та масканда “Китоб жавонлари” ўрнатилди, – дейди вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова. – Улар турли мавзудаги 30 минг донадан ортиқ китоблар билан тўлдирилиб, фуқароларнинг ушбу китоблардан бепул фойдаланиши йўлга қўйилди.

Жорий йил охирига қадар ана шундай “Китоб жавонлари” сонини 1200 тага, улардаги китоб фондини 100 минг нусхадан ошириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, вилоятдаги таъмирга муҳтож 125 та кутубхонада қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, туман, шаҳар марказларида камида биттадан, жами 17 та намунали китоб дўконлари ташкил қилиниши, ушбу мақсадлар учун 5 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган. Шу кунларда Андижон шаҳри, Бўз ва Қўрғонтепа туманларида биттадан намунали китоб дўконлари ташкил этилиб, уларни жиҳозлаш ишлари якунига етказилмоқда.

Шунингдек, вилоятдаги маҳаллаларда “Маҳалла кутубхонаси” лойиҳаси амалга оширилаётир. Лойиҳа доирасидаги ишлар натижасида вилоятдаги мавжуд 880 та маҳалладан 524 тасида маҳалла кутубхоналари ташкил этилди. Улар 42 минг донадан ортиқ китоблар билан таъминланди.

Вилоят ҳудудидаги автобус бекатлари ва сайилгоҳларда “Маънавият бурчаклари” ташкил этилгани китобхонликни тарғиб қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга ёрдам бермоқда.

Оила қураётган ёшлар ўртасида ҳам китобхонлик кенг тарғиб этилмоқда. Хотин-қизлар қўмиталари томонидан “Энг муносиб туҳфа” сифатида уларга бадиий китоблар жамланмасини тақдим этиш анъанаси жорий қилинди. Бундан ташқари, ҳар бир маҳаллада, таълим муассасаларида “Энг яхши китобхон”, “Энг яхши китобхон оила”, “Энг намунали китобхон маҳалла” сингари кўрик-танловлар ўтказилиши анъанага айланган.

Андижонда китобхонликни тарғиб этиш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини, мутолаа маданиятини юксалтиришга қаратилган ишлар кўлами кундан кунга ортиб бормоқда.

Фахриддин УБАЙДУЛЛАЕВ.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"