Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5771
7751
8025

-274
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
159791
284189
56021

+228168

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 252 067
Главная Все новости Узбекистана Сув ресурсларини самарали бошқариш ва тежашнинг сири нимада?

tomchilatib_su_orish_120Минтақамизда сув муаммоси тақчиллиги йил сайин кучайиб бораётгани сир эмас. Шунинг учун ҳам ундан оқилона фойдаланиш, режали иш тутишни замоннинг ўзи тақозо қилмоқда. Давлатимиз раҳбари жорий йил 19 сентябрь куни сув ресурсларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича ўтказган йиғилишида ҳам бу масалага алоҳида тўхталиб ўтди.

Хусусан, соҳадаги муаммоларга ечим излаш, бошқарув тизимини такомиллаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига бир қатор вазифалар берилди.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2030 йилгача мўлжалланган Стратегиясида сувдан фойдаланиш ва уни тежаш бўйича долзарб чора-тадбирлар белгиланиб, суғоришдаги йўқотишларни қисқартириш, ажратилаётган бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш масалалари ҳам эътироф этилди.

Йиғилишда сув хўжалигида илм ва инновацияни жадал ривожлантириш, ишлаб чиқариш билан чамбарчас боғлаш масаласи ҳам муаммолар ечимига дахлдорлиги айтилди. Ёш олимларнинг илмий ишланмаларини амалиётга татбиқ этиш, талабаларда лойиҳалаш кўникмасини шакллантириш, хорижий тажриба ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда тизимга инновациялар киритиш мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Лойиҳалаш гуруҳи”ни ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.

Шу мақсадда институтнинг профессор-ўқитувчилари бу борадаги илғор таклиф ва тавсияларини ишлаб чиқмоқда. Бунда асосий эътибор таълим ва ишлаб чиқаришнинг узвийлиги, илмий фаолият интеграцияси таъминланишига қаратилади. Ана шу мақсадда тегишли мутахассисликлар бўйича ишлаб чиқариш жараёнини корхоналар билан боғлаш, таълим ва амалиётини бевосита илғор ташкилотларнинг базасида ўтказилишини ташкил қилиш мумкин. Талабалар камида бир кун ўша филиалларда ўқув жараёнини ташкил этиши мақсадга мувофиқ. Куннинг биринчи ярмида уларга назарий маълумотлар берилса, иккинчи ярмида амалий машғулотлар соҳа вакиллари билан бирга ўтказилади. Демак, талабаларнинг тажриба орттириши, ўз малакасини оширишига имкон яратилади.

Шу ўринда Хитой файласуфи Конфуцийнинг “Эшитсам – унутаман, кўрсам – ёдда сақлайман, бажарсам – тушунаман” деган мулоҳазаси ҳам айнан шу маънода айтилгани билан аҳамиятлидир.

Қайд этиш лозимки, сув ресурсларини барқарор бошқариш, улардан самарали фойдаланиш бўйича илмий тадқиқотларни кенгайтириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш жамиятимизга катта фойда келтиради. Шу мақсадда келгусида сув муаммолари ечими бўйича долзарб лойиҳалар ҳамда изланишлар учун таълим даргоҳимизга Инновация вазирлиги томонидан алоҳида маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда. Бунинг натижасида малакали мутахассислар илмий фаолиятини жадаллаштириш кўзда тутилган. Айнан профессор-ўқитувчилар, талабалар ва лойиҳа институтлари вакилларидан иборат бўлган “Лойиҳалаш гуруҳи”га “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ва жамоада ишлаш услубларини қўллаган ҳолда бир қатор йўналишда ишлаш кўзда тутилган.

Жумладан, сув хўжалиги иншоотлари, тизимларининг лойиҳаларини тузиш, уларнинг ишончлилиги, хавфсиз ишлатилиш шароитини ҳисоблаш ва баҳолаш, аҳоли пунктлари сув таъминоти иншоотлари ва тизимлари лойиҳасини тузиш, бу лойиҳалар бўйича муаллифлик кузатуви тадбирларини амалга ошириш, сув хўжалиги фаолиятининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳаларини бажариш.

Лойиҳалаш гуруҳи шу пайтгача бўлмаган, эндиликда биргаликда ҳамкорлик қилиш, янги истиқболли лойиҳалар тузишни ўрганади. Мақсад – сув муаммосини бартараф этиш, сув ресурсларини самарали бошқариш ва тежашнинг бирдан бир йўлидир.

Раҳимбой ЖУМАНИЁЗОВ,

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини

механизациялаш муҳандислари институти

матбуот хизмати раҳбари.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"