Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6237
12749
14169

-1420
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
173614
276658
49729

+226929

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 542 548
Главная Все новости Узбекистана Биз истеъмол қиладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари қандай карантин текширувларидан ўтказилади?

karantin_q_120Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан Тошкент вилоятида ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

Тадбирда журналистлар Тошкент вилояти мисолида республикада фитосанитар хавфсизликни таъминлаш, мамлакатимизда зарарли организмлардан ҳоли ва экологик тоза маҳсулотлар етиштириш, экспорт ва импорт қилинаётган ўсимлик маҳсулотларини карантин текширувидан ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Пресс-тур мобайнида журналистлар Инспекция томонидан амалга оширилаётган дала назорати, сайёр лаборатория, ўсимликлар клиникалари, ташқи иқтисодий божхона чегара постларидаги инспекторлар фаолияти каби жараёнлар билан яқиндан танишди.

Дастлаб пресс-тур иштирокчилари Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида ташкил этилган замонавий Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси лабораториясида бўлди.

– Лабораториямиз ўз фаолиятини жорий йил август ойидан бошлаган, – дейди Республика марказий карантин лаборатория мудири Севара Хўжаева. – Лабораторияда инспекторлар томонидан олиб келинган намуналар текширилади. Дастлаб маҳсулот рўйхатдан ўтказилиб белгиларига қараб экспертларга тақсимланади. Танлаб олинган намуналар белгиланган қоидалар бўйича текширилади. Мутахассисларимизнинг асосий вазифаси экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари таркибида зарарли организмлар чиқиб кетишини олдини олиш ҳисобланади. Агар лоқайдлик оқибатида бу ҳолат рўй берса бизга эътирознома келади, бу эса мамлакат экспорт салоҳиятига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис ишимиз масъулияти жуда катта. Лабараториямизда Тошкент давлат аграр университети талабалари келиб иш ўрганишади, олган билимларини янада мустаҳкамлайди. Лаборатория Латвия, Жанубий Корея, Хитой каби давлатларда ишлаб чиқарилган жаҳон стандартларига жавоб берувчи замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Бу ерда нафақат экспорт ва импорт маҳсулотлари, балки аҳоли томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳам текширувдан ўтказиб берилади. Барча лаборатория хизматлари бепул бўлиб, харажатлар давлат бюджети томонидан қопланади.

ОАВ ходимлари сайёр лаборатория фаолияти билан ҳам танишди. Мутасаддилар томонидан маълумот берилишича, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Марказий лабораториясидан ташқари илк маротаба Хоразм, Андижон, Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида карантин лабораториялари ташкил этилди ва замон талабига жавоб берадиган инновацион технологиялар билан жиҳозланган. Ана шундай лабораториялардан бири Тошкент вилояти маркази – Нурафшон шаҳрида жойлашган. Бундан ташқари, республика миқёсида “ISUZU” автобуси базасида бир нечта сайёр лабораториялар ташкил этилган бўлиб, йил охиригача уларнинг сони 10 тага етказиш режалаштирилган. Сайёр лабораториялардан асосан жойларда экспортёр тадбиркорларнинг карантин остидаги маҳсулотларини текширувдан ўтказишда фойдаланилади.

Шунингдек, пресс-тур иштирокчилари қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сифатли ҳолатда, зараркунандалардан муҳофаза қилиб омборларда сақлаш, кимёвий воситалар орқали зараркунандаларга қарши курашиш жараёнига ҳам гувоҳ бўлди.

Тошкент вилояти Тошкент туманидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постида бўлган журналистлар божхона чегара постларидаги инспекторлар фаолияти билан танишди. Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудларидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари (ТИФ) ташкил этилган. Жумладан, Тошкент вилоятида жами 7 та ТИФ мавжуд.

– ТИФларда фаолият олиб борадиган агроном-инспекторнинг асосий вазифаси юртимизга кириб келаётган ва олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотларни карантин кўригидан ўтказишдир, – дейди Тошкент вилояти Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ташқи иқтисодий фаолият агроном-инспектори Бахтиёр Шораҳмедов. – Кўрикдан ўтказиш жараёнида зараркунандалар аниқланса, уларга қарши курашиш чоралари кўрилади ва зарарсизлантирилади. ТИФларда тадбиркор (деҳқон)ларнинг ортиқча вақтларини олмаслик ва қоғозбозликка йўл қўймаслик учун барча тегишли ҳужжатлар электрон тарзда тўлдирилади. Олдин расмийлаштириш жараёнига уч кун сарфланган бўлса, ҳозирда бир кун вақт кетади. Агар тадбиркорлар онлайн тарзда мурожаат қилса, кўрикка узоғи 20-25 дақиқа сарфланади. Импорт жараёнида ҳам бирламчи кўрикдан ўтказамиз, бирор шубҳали ҳолат ёки зараркунандалар аниқланса лабораторияда қайта текширувдан ўтказамиз. Қишлоқ хўжалик маҳсулоти хавфсизлиги тасдиқлангачгина ҳужжатларни расмийлаштириб берамиз.

Мутахассислар томонидан маълумот берилишича, карантин зараркунандалари фақатгина экспорт ва импорт орқали эмас, оддий фуқаролар ёнида олиб ўтилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, ўсимликлар, гуллар, кўчатлар таркибида ҳам бўлиши мумкин. Шу боис озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун имкон даражасида карантин текширувидан ўтмаган маҳсулотларни мамлакат ҳудудига олиб кирмаган маъқул. Боиси сабзавот ва мева уруғида, кўчат илдизларида, гуллар баргларида минглаб зарарли микроорганизмлар бўлиши, улар бир неча йиллар давомида ҳам тирик сақланиб, ўзига қулай муҳитга тушгач кўпайиб кетиши, салбий оқибатларни юзага келтириши мумкин.

Пресс-тур иштирокчиларига ўсимликлар клиникалари фаолияти ҳам таништирилди. Бундай клиникалар ўсимликларга агротехник, биологик ва кимёвий ишлов бериш бўйича хизматлар кўрсатишга мўлжалланган. Ушбу клиникаларнинг асосий вазифаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини соғлом ҳолда етиштириш мақсадида, аҳолини кимёвий, биокимёвий, биологик ва механик воситалар билан таъминлашдан иборатдир. Ҳозирда Тошкент вилоятининг 22 туман ва шаҳарларида жами 20 та ўсимликлар клиникалар фаолият олиб бормоқда.

Инобат АҲАТОВА.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"