Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8501
9559
9647

-88
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
203976
296025
0

+296025

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 189 245
Главная Все новости Узбекистана Солиқ кодекси янги таҳрирининг фарқи нимада?

soliq_120_42019 йилнинг 30 декабри  тарих саҳифаларидан алоҳида ўрин олган кун бўлди.  Айнан шу куни Президентимиз томонидан бутун мамлакатимиз ҳаёти, қолаверса, ҳар бир фуқаронинг меҳнати ва турмуши билан бевосита боғлиқ ҳужжат – янги таҳрирдаги Солиқ кодекси имзоланди.

Хўш, унинг янгилиги ва ўзига хослиги нимада? Шу кунларда Солиқ кодексининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган турли шаклдаги тадбирлар мазкур савол доирасида кечмоқда.

Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган навбатдаги тарғибот-ташвиқот руҳидаги матбуот анжумани ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Давлат солиқ қўмитаси масъуллари мазкур тарихий ҳужжатнинг эътиборга молик жиҳатлари хусусида маълумот беришди.

Янги кодекс бир қатор жиҳатлари билан олдингисидан анча  фарқ қилади. Биринчидан, халқаро экспертлар ва  маҳаллий олимлар айтганларидек, илгари солиқ тизимининг мақсади  бир томонлама, яъни  фақат бюджетни тўлдиришдан иборат бўлган. Лекин тадбиркорлар ва инвесторларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилмаган эди. Янги солиқ кодексида биринчи навбатда ушбу масалага ечим топилган.

Иккинчидан, қўшилган қиймат солиғини жорий этиш бўйича жараён тубдан ўзгарди. Илгари фақат экспорт қилувчилар бундай солиқнинг ортиқчасини қайтариб олиш имконига эга эдилар. Энди манфий қолдиқ чиқдими, у қандай субъект бўлишидан қатъи назар, қўшилган қийматнинг ортиқча тўланган қисмини қайтариб олиш ҳуқуқидан фойдаланади. Ҳисобланган солиқ суммасидан ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасининг ошиб кетиши натижасида ҳосил бўладиган ҚҚС суммасининг ўрнини қоплаш 2020 йилнинг 1 июлидан эътиборан амалга оширилади. Чунки, ҳисоб-китоблар тўғри бўлиши учун  бу жараёнга солиқ идоралари ҳам, хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлар ҳам тайёр бўлиши керак.

Бундан ташқари, илгари  солиқ ставкалари Президент қарори билан ҳар йили ўзгарарди, энди барча солиқ ставкалари кодексда аниқ кўрсатилиб,  қонун йўли билан мустаҳкамлаб қўйилди ва  унинг тез-тез ўзгариб туришининг олди олинди. Бу эса инвесторлар учун катта имконият ва  сармоя киритиши учун ишончли кафолатдир. Солиқ тўловчи 2020 йилнинг 1 январига қадар ҳосил бўлган зарарни келгусига, ушбу зарар кўрилган солиқ давридан кейинги 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга кўчиришга ҳақлидир. Бунда ҳар бир кейинги солиқ даврида ҳисобга олинадиган ўтказилаётган зарарнинг жами суммаси жорий солиқ давридаги солиқ базасининг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.

Кодекснинг яна бир янгилиги шуки, унда солиқлар унификациялаштирилди,  ўхшаш солиқ солиш базасига эга солиқлар бирлаштирилиб, уларнинг сони мақбуллаштирилди, солиқ ҳисоботлари камайтирилиб, соддалаштирилди. Шунингдек, солиқ турлари илгари 13 та бўлган, энди улар 9 тани ташкил этади. Яъни ягона ер солиғи, давлат божи, божхона тўловлари ҳамда тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ турлари бекор қилинган.

Эндиликда солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларни 42 та мезон асосида 3 та сегментга, яъни, “виждонли”, “шубҳали” ва “мунтазам ҳуқуқбузарлар”га ажратган ҳолда улар билан алоҳида фаолият ташкил этиш йўлга қўйилади.

Виждонли категориядаги солиқ тўловчиларда, уларнинг шу рўйхатда бўлган даври давомида хеч қандай текширув ўтказилмайди. Шубҳали категориядаги солиқ тўловчилар камерал назорат тартибида назоратга олиниб, аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф қилинса, бошқа текшириш амалга оширилмайди. Мунтазам ҳуқуқбузарларни эса аудит текшируви орқали жойида текшириш кўзда тутилган.

Кодексга кўра, 2007 йилда қабул қилинган Солиқ кодексида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар 2020 йилнинг 1 апрелига қадар,  2020 йилнинг 1 январигача қабул қилинган солиқ тўғрисидаги ҳужжатларда белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар эса  уларнинг амал қилиш муддати тугагунгача  кучда бўлади.

Умуман олганда, қабул қилинган кодекс солиқ қонунчилиги нормаларини қўллашни соддалаштириш, зиддиятлар ва тафовутларни бартараф этиш, виждонли солиқ тўловчилар ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, солиқ назорати шакллари ва механизмларини такомиллаштириш, шу жумладан, солиқ солинадиган объектлар ва солиқ тўловчилар тўлиқ қамралишини ҳамда ҳисобга олинишини таъминлайдиган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, трансферт нарх белгилаш билан боғлиқ операцияларга солиқ солиш тартибини жорий этишга кўмаклашади.

 Ойдин ЛАТИПОВА.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"