Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165
Главная Все новости Узбекистана Давлат-хусусий шериклик қайси соҳада амалга ошмоқда?

dx_1202020 йил 16 январь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги биносида “Давлат-хусусий шериклиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва давлат-хусусий шериклиги асосидаги лойиҳаларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши мавзусида” матбуот анжумани ташкил этилди.

Ҳозирда мамлакатга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишнинг замонавий ва энг самарали йўналишларидан бири бу давлат-хусусий шериклик йўналишидир. Мазкур йўналиш узоқ муддатли, самарали ва икки томон учун ҳам фойдалидир. Бундай механизм асосан ижтимоий, яъни мактабгача таълим, умумий ва олий таълим ҳамда соғлиқни сақлаш соҳалари, уй-жой коммунал хўжалиги, автомобиль йўллари қурилиши ва электр таъминоти тармоқларидаги инфратузилма лойиҳаларини рўёбга чиқаришда кенг қўлланилади.

2019 йил мобайнида Республикамизда давлат-хусусий шериклик соҳасида муҳим қадамлар амалга оширилди.  Жаҳон андозаларига мос бўлган “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди. Қонун билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги (2018 йил 20 октябрь Президент қарори билан Молия вазирлиги ҳузурида Давлат-хусусий шериклик агентлиги ташкил этилган) давлат-хусусий шериклик соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи ягона ваколатли орган этиб белгилаб қўйилди. Шунингдек, ҳужжат билан давлат-хусусий шериклик тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди, Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати уч йилдан кам бўлмаслиги ва қирқ тўққиз йилдан ошмаслиги кераклиги белгиланди.

Ҳозирги кунда давлат-хусусий шерикликнинг устувор тармоқлари, бу электр энергиясини ишлаб чиқариш, транспорт соҳаси (аэропорт, йўллар ва ҳ.к.), ижтимоий соҳа (соғлиқни сақлаш, таълим ва мактабгача таълим, спорт), телекоммуникация, коммунал хўжалик (сув таъминоти, канализация, иссиқлик, қаттиқ чиқиндилар), қишлоқ ва сув хўжалиги, туризм соҳалари ҳисобланади. Агентлик томонидан мазкур соҳаларга инвестицияларни жалб қилиш бўйича амалий ишлар амалга оширилмоқда. Айни вақтда агентлик томонидан мутассади вазирлик ва идоралар билан биргаликда қиймати 9,65 млрд. АҚШ долларидан кўп бўлган 17 та давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишлари олиб борилмоқда. Улардан 10 таси энергетика, 2 таси транспорт, 3 таси коммунал хўжалик, 2 таси соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига тўғри келади.  Жумладан:

– Халқаро молия корпорацияси кўмагида иккита ДХШ пилот лойиҳалари бўйича ДХШ битими имзоланди ва бошқаси якунига етмоқда, шундан 1100 беморга гемодиализ хизматларини кўрсатувчи марказларини барпо этиш тендер жараёни якунланиш арафасида.

– қуввати 100 МВт бўлган Навоий вилоятида фотоэлектрик қўёш станциясини қуриш лойиҳаси бўйича 1КВт/соат учун энг арзон нарх (2.7 цент) таклиф этган БААнинг “Masdar” компанияси ғолиб деб топилди ва ДХШ битими имзоланди. Қурилиш ишлари 2020 йилнинг I чорагида бошланиши ва 2021 йилниг I чорагида ишга тушиши кутилмоқда. Лойиҳанинг тахминий қиймати 100 млн. АҚШ доллари;

– фотоэлектрик қуёш станциясини қуриш бўйича пилот лойиҳаси ижобий натижа кўрсатганлиги сабабли, Энергитика вазирлиги ва ДХШ агентлиги томонидан Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қувватлари 400 МВт ва 500 МВтга тенг фотоэлектрик қуёш станциясини қуриш лойиҳаларини тезкор равишда амалга ошириш бўйича Халқаро молия корпорация билан консалтинг шартномаларини имзолади ва ер ажратиш ишлари якунланмоқда. Тендерни якунлаш режа муддати – 2020 йилнинг II-III чораги. Лойиҳанинг тахминий қиймати 900 млн. АҚШ доллари;

–  Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик қуёш станциясини қуриш бўйича Франциянинг “Total Eren” энергетика компанияси билан  25 йил муддатга электр қувватини сотиб олиш (ДХШ) битими имзоланди. Қурилиш ишлари 2020 йилнинг I чорагида бошланиши ва 2021 йилниг II чорагида ишга тушиши кутилмоқда. Лойиҳанинг тахминий қиймати 100 млн. АҚШ доллари.

Тадбирда давлат-хусусий шерикликка доир тақдимотлар ҳам ташкил этилди. Шу аснода давлат-хусусий шерикликнинг асосий вазифалари, лойиҳаларга молиявий манбаларни жалб қилиш, уларни тайёрлаш ва амалга ошириш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"