Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1067
9310
10132

-822
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
10377
305829
183795

+122034

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 887 106
Главная Все новости Узбекистана Дунёда тадбиркорлик қачон бошланган?

qonun_160_1Иқтисодиёт фанида тадбиркорлик фаолиятига доир дастлабки тадқиқотлар ХVIII асрда хорижлик олимлар асарларида таҳлил қилинган бўлиб, ҳозирга қадар жамоатчилик фикрида мазкур тушунчанинг кўп маънолиги сақланиб қолмоқда. Илмий адабиётларда бу хусусда турли тасаввурлар мавжуд. Чет эл адабиётларида бизнес таърифининг кўп турлари баён этилган бўлиб, жамиятнинг бутун ривожланиши у ёки бу жиҳатдан доимо бизнес билан боғлиқлиги қайд этилган.

Тадбиркорликнинг ижтимоий-иқтисодий вазифаси турли бозорларда талаб билан таклиф орасида мувозанат ўрнатишга доир фаолиятдан иборат деб тан олинган. Кейинчалик “сармоя эгаси” ва “тадбиркор” тушунчалари бир-биридан фарқлана бошланди. Тадбиркор сармояни юритишни, кўпайиб боришини таъминлайди ва бу борада у венчур сармоядор, яъни жалб қилинган молиявий маблағларни уддабуронлик билан тасарруф этувчи шахс сифатида фаолият олиб боради. Шу билан бирга, ишига ғоялари, билими ва кўникмаларини татбиқ қилиб, фойда олиш мақсадида маблағларини таваккалчилик билан  сарфлайди.

Ўзбекистон ва МДҲда бизнес ҳақидаги адабиётлар, мақолалар ўтган асрнинг 60-йиллари  ўрталарида пайдо бўлди. Лекин хусусий мулкчилик ўша даврда бизнинг мафкурамизга  бутунлай ёт эди. Мамлакатимизда бизнесни фан сифатида ўрганиш фақат ўтган асрнинг 90-йиллари  бошларида бозор муносабатларига ўтиш билан бошланди. “Бизнес” – сўзи инглизча бўлиб, у ишбилармонлик фаолияти ёки бошқача айтганда, фуқароларнинг фойда олишга қаратилган фаолият туридир.

Бизнесмен (тадбиркор) атамаси биринчи маротаба Англия иқтисодиётида XVIII асрда пайдо бўлиб, у “мулк эгаси” деган маънони билдирган. Жумладан, хорижлик олим Адам Смит тадбиркорни мулк эгаси сифатида таърифлаб, уни фойда олиш учун қандайдир тижорат ғоясини амалга ошириш мақсадида иқтисодий таваккалчиликка борадиган кишидир, деб таъкидлаган. Тадбиркор ўз ишини режалаштиради, ишлаб чиқаришни ташкил этади, маҳсулотни сотади ва олган даромадига ўзи хўжайинлик қилади.

Бизнес – бу аввало, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, иқтисодий фаолият ва муносабатлар, сўнгра эса пул топиш демакдир. Бизнес бутун дунё бўйича тарқалгандир, у барча мамлакатларда мавжуд. Ўзбек тилида бизнес тадбиркорлик, бизнесмен эса тадбиркор деган маънони англатади. Шундай қилиб, бизнес - бу корхона ташкил қилиш демакдир (саноат корхонаси, савдо дўкони, хизмат кўрсатиш корхонаси, аудиторлик контораси, адвокат идораси, банк ва х.к.). Демак, бизнес йўқ нарсадан пул қилиш эмас, балки мураккаб ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш демакдир. Тадбиркор эса ўз ишининг фидойиси, билимдонидир. Тадбиркор бўлиш учун ўқиш, фақат дастлабки пайтларда эмас, балки бир умр ўқиш, изланиш керак.

Аслида тадбиркорлик бозор иқтисодиётига хос иқтисодий фаолият тури ҳисобланиб, бошқача айтганда, муайян ижтимоий-иқтисодий натижага эришиш мақсадида товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ҳамда айирбошлашни ташкил этиш бўйича мулкдорлар ёки улар вакилларининг онгли ва мақсадли фаолиятидир. “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида унга қуйидагича таъриф берилган: “Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) - тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор фаолият” .

Маълумки, иқтисодиётни эркинлаштиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, унинг қонуний-меъёрий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар долзарб масалалардан биридир. Ўзбекистон ҳукуматининг мазкур йўналишдаги фаолиятида бу энг устувор вазифа ҳисобланиб, давлат сиёсати даражасига кўтарилган.  Хусусий тадбиркорликни тараққий эттиришда бир қатор ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал этиш назарда тутилади. Биринчидан, жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, мазкур соҳа ички бозорни зарур товар ва хизматлар билан тўлдирадиган, иқтисодиётнинг таркибий негизини белгилаб берадиган энг муҳим сектор ҳисобланади, энг муҳими, аҳолини иш билан таъминлаш, унинг даромадларини оширишда ҳам энг асосий омил бўлиб хизмат қилади.

Иккинчидан, ҳозирги шароитда жаҳон ва минтақавий бозорларда рақобат кескинлашиб бораётганлиги ҳаммага аён. Айнан кичик бизнеснинг кам сармоя талаб этиши, ишлаб чиқаришни тез модернизация қилиши, тайёрланаётган маҳсулот турларини янгилаш имкониятига эга экани, пировардида бозор конъюктурасининг ўзгарувчан талабларига яхши мослаша олиши билан аҳамиятлидир. Учинчидан, хусусий тадбиркорлик ўсиши билан мамлакат таянчи бўлган мулкдорлар ўрта синфини шакллантириш вазифаси бевосита ҳал этилади.

Шу жиҳатдан, республикамизнинг бозор иқтисодиётига ўтиши шароитида иқтисодиётнинг ижтимоий йўналтирилишини кучайтириш, ишлаб чиқаришни истеъмолчилар талаблари асосида ташкил этиш ҳамда фуқароларни тадбиркорлик билан шуғулланишларига кенг йўл очиб бериш, мавжуд имкониятлардан тўла фойдаланиш, юқори самара, ташаббус ва ташкилотчилик асосида тадбиркорлик фаолиятини олиб боришига алоҳида эътибор қаратилаяпти.

Лекин респубкамизда иқтисодиётнинг устувор йўналиши, деб эътироф этилган мазкур соҳада амуаммолар ҳам йўқ эмас. Улардан бири, тадбиркорлар муваффақиятга эришишида қонунларни тўла англамаслиги, жумладан, бизнесни ташкил этиш, режалаштириш, молиялаштириш, солиққа тортиш ва бошқаришда керакли билим ҳамда кўникмага эга эмаслиги бўлиб, бу албатта, соҳанинг юртимизда суст ривожланишига сабаб бўлмоқда.

Юқоридаги муаммоларни Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) ва унинг бир гуруҳ мутахассислари томонидан тайёрланган, Шарқий Европа, Кения ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг (МДҲ) қатор республикаларида синовдан ўтган “Бизнес билан танишув” номли модуллар кетма-кетлигига асосланган “Тадбиркорлик ва бизнес асослари” фани доирасида ҳал этишга эътибор қаратилган. Ушбу фан доирасида бизнес ва тадбиркорлик, фаолиятни ташкил этиш, унинг турлари, иш фаолиятини режалаштириш, молиялаштириш ва корхонани бошқариш, бизнес-режалар тузишга оид билимлар, схемалар ва интерфаол каби ўқитиш усуллари қамраб олинган.

Бир сўз билан айтганда, тадбиркорликнинг моҳияти бир неча омилларда ойдинлашади: биринчидан, ким ишбилармон бўлиши мумкин? Қонунчиликка мувофиқ, балоғат ёшига етган ҳар бир фукарога ўз мулки асосида ёки мулк эгасининг ваколати асосида ўз ихтиёри билан  тадбиркорлик фаолияти тури билан шуғулланишига рухсат берилади. Тадбиркорларга бир неча хусусиятлар хос бўлиб, улар қуйидагилардан иборат. Хусусан, шуғулланаётган соҳаси бўйича билимга эгалиги, таваккалчиликка асосланган қарорлар қабул қилиш бўйича ташаббускорлик қобилияти, иқтисодий жараёнларни чуқур таҳлил қила олиши, қонунларга итоаткорлиги, инновацион фаоллиги, интилувчанлиги, ташкилотчилиги, тежамкорлиги, ҳалоллиги ва жамоаси учун курашувчанлиги шулар жумласидандир.

Интернет материаллари асосида Ҳ. КАРИМОВ тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"