elekrtexnika_120Мамлакатимизда электротехника саноатини ривожлантириш ҳамда  Президентимизнинг 2019-йил 4 январдаги ПҚ-4090 сонли ҳамда 2019-йил 30-майдаги ПҚ-4348 сонли қарорларига асосан Савдо-саноат палатаси ҳамда “Ўзэлтэхсаноат” уюшмаси томонидан Наманган шаҳрида жорий йил 21 январь куни очиқ мулоқот тарзида ташкил этиладиган семинарда шу ҳақда маълумот берилади.

Ушбу семинардан кўзланган мақсад электротехника соҳасида яратиб берилган шарт-шароитларни шу соҳада фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари эътиборига етказиш, бу йўналишдаги имтиёзлар ҳақида маълумот бериш, электротехника товарларини ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш, тармоқнинг экспортбоп маҳсулотларини жаҳон бозорига етказиб бериш, соҳага доир халқаро стандартларни жорий этиш, халқаро кўргазмаларда иштирок этиш ва бошқа долзарб мавзулар юзасида атрофлича фикр алмашишдан иборатдир.