Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8960
10860
11229

-369
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
253896
246105
0

+246105

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 538 884
Главная Все новости Узбекистана Рақамли иқтисодиёт имкониятлари амалда

raqamli-iqtisodiyot_120Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази томонидан Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига татбиқ этилаётган янги тизимларнинг ишлаш жараёнига бағишланган семинарлар ташкил этилмоқда.

Унда хўжалик юритувчи субъектлар вакилларига электрон ҳисобварақ-фактуралар (ЭҲФ) ҳамда онлайн назорат-касса машиналари (онлайн-НКМ) ёки виртуал кассалари ҳақида батафсил тушунчалар бериляпти.

Шу кунга қадар бундай тадбирлар Юнусобод, Учтепа, Чилонзор, Сергели, Бектемир, Яшнабод, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Миробод туманларида бўлиб ўтди. Семинарларда  ЭҲФ тизими ҳақида сўз юритилди.

Электрон ҳужжатни тизим максимал даражада серверларда хавфсиз сақлайди. Уларни шакллантириш ва ҳатто энг узоқ ҳамкорларга юбориш учун бир неча дақиқа кифоя. Шунингдек, ортиқча қоғозбозлик ва харажатларни камайтиради. Бухгалтерия ҳисобининг бирламчи ҳужжатлари ва солиқ ҳисоботларини тайёрлаш жараёнини соддалаштиради.  ЭҲФ билан ҳужжат айланиши оддий, тез, осон ва қулай. Демак, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йўлидан дадил бораётган мамлакатимиз ва унинг келажаги учун ушбу тизимнинг нечоғлик  аҳамиятли эканини изоҳлашга ҳожат йўқ.

Иштирокчилар томонидан  юбориладиган ҳисобварақ-фактуралар нега пуллик бўлиши кераклиги ҳақида  саволлар беришди. Гап шундаки, корхоналар бухгалтерия ҳисобини юритишда, ҳисобварақ-фактура шакллантиришда ҳар хил дастури ёки тизимлардан фойдаланади. Оператор тизими билан ихтиёрий биллинг тизимларини интеграция қилиш мумкин. Ахборот воситачиси – операторлар эса ушбу тизимлардаги ЭҲФни ахборот тизимига интеграция қилади, хавфсиз серверларда 5 йил давомида сақлайди. Ҳужжат роуминг операторига (ДСҚ базасига) ўрнатилган шаклда келиб тушишини таъминлайди. Шу хизматлари учун қисман пуллик тўлов олинади. Бу қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактурага нисбатан 5-10 баробар кам харажат дегани.

Семинарлар давомида онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг қай тартибда татбиқ этилиши ва унинг афзалликлари ҳақида ҳам батафсил тушунчалар берилди. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг афзаллиги шундаки, давлат солиқ хизмати органлари реал вақт режимида реализация қилинган товарлар ёки хизматлар номи, миқдори, ҚҚС ставкаси, суммаси тўғрисидаги маълумотларни олиш имконига эга бўлади. Харидорлар мобиль қурилма ёрдамида QR-коди орқали онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал касса тақдим этган чекнинг ҳақиқийлигини текшира олади. Сотиб олиш ҳақидаги барча маълумотлар ДСҚ маълумотлар базасида, шунингдек, харидорнинг мобиль телефонида сақланади. Тадбиркорлик субъектлари вакилларига онлайн-НКМ ёки виртуал кассани қўллашда бериладиган имтиёзлар ҳақида ҳам тушунчалар берилди.

Хусусан, ушбу тизимни фаолиятига жорий этганларга виртуал касса дастурий маҳсулотининг базавий қисми ДСҚ томонидан бепул берилади. Пластик карта ёки чегирма карталарига ўтказилган бонуслар (cashback) даромад солиғи базаси сифатида қаралмайди. Кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар, нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали тадбиркорлик субъектлари ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга бўлади. Тадбиркорлик субъектлари учун 2021 йил 1 январга қадар онлайн-НКМни жорий этиш билан боғлиқ ҳаражатлари уларнинг кейинги солиқ тўлови ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача камайтирилади.

Учрашувларда онлайн назорат касса машинаси ёки виртуал кассаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиблари, уларга техник хизмат кўрсатиш марказлари каби муҳим масалалар хусусида ҳам атрофлича маълумот берилди.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"