Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
658
9019
10860

-1841
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
254613
245388
0

+245388

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 539 601
Главная Все новости Узбекистана Корпоратив бошқарувга оид китоб чоп этилди

z_a_120Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази директори ўринбосари Зуфар Ашуров муаллифлигида “Корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизми” номли  китоб чоп этилди.

Китоб корпоратив бошқарувнинг назарий-услубий асосларини ривожлантириш, акциядорлик жамияти шаклидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмини замонавий халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш масалаларига бағишланган. Унда корпоратив бошқарувни тадқиқ этишнинг методологик асослари, корпоратив бошқарув концепцияси ва моҳиятига илмий-назарий ёндашувлар,  корпоратив бошқарувга оид замонавий қарашлар акс эттирилган.

Қўлланмада халқаро миқёсда қабул қилинган ва эътироф этилган корпоратив бошқарув стандартлари ҳақида маълумот берилган. Мамлакатимизда корпоратив бошқарувнинг ҳуқуқий ва иқтисодий хусусиятлари тадқиқ этилган, ушбу тизимни   ривожлантиришга оид ислоҳотларнинг босқичлари ва истиқболлари белгиланган. Корпоратив бошқарув кодексининг айрим қоидаларига риоя этиш бўйича методик тавсиялар келтирилган.

Масалан, кимё саноатида корпоратив бошқарув вужудга келишининг ўзига хос хусусиятлари, ташкилий асослари, ҳозирги ҳолати, ушбу тармоқдаги акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини тавсифловчи кўрсаткичлар таҳлил этилган. Шунингдек, китобда кимё саноатига кирувчи акциядорлик жамиятларидаги корпоратив бошқарув кодекслари,   ушбу корхоналар веб-сайтларидаги “Корпоратив бошқарув” саҳифасининг тавсия этиладиган намунавий  харитаси  келтирилган.

Китобда корпоратив бошқарув моделларининг қиёсий хусусиятлари, самарали корпоратив бошқарувни ташкил этиш жараёнини моделлаштириш, бундай бошқарув самарадорлигини баҳолаш ёндашуви ва усуллари, ушбу механизм натижадорлигини рейтинг асосида баҳолаш учун кўрсаткичлар бўйича балларни аниқлаш тартибига алоҳида ўрин ажратилган.

Монография-китоб барча иқтисодий йўналиш ва мутахассисликларда таълим олаётган талабалар, тадқиқотчилар, акциядорлик жамиятлари кузатув кенгаши ва ижроия органлари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари мутахассис-амалиётчилари учун мўлжалланган.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"